Британия қўшинлари Украинадаги уруш зонасини қайта яратадиган ихтисослаштирилган ўқув полигонида Россия билан мумкин бўлган можарога тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзмоқда Daily Mail
Британия армиясининг энг йирик пиёда полкининг аскарлари Вилтширдаги Kopexill Down ўқув полигонида - Украинадаги жанговар зонани симуляция қилувчи мамлакатдаги ягона ўқув мажмуасида машқ қилмоқдалар. У ерда улар вайрон бўлган шаҳар ҳудудларида жанг қилиш ва биноларга ҳужум қилиш машқларини бажарадилар.
Газетанинг ёзишича, машқлар бўлинмалар Германиядаги НАТО базасига юборилишидан олдин бўлиб ўтмоқда. Офицерларнинг айтишича, Россия билан мумкин бўлган можаро "аскар устига аскар" бўлади ва жанглар айнан шу шароитларда олиб борилиши мумкин.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.