Россия Украинадан босиб олинган ҳудудлардан қўшинларини олиб чиқишни ва молиявий даъволардан воз кечишни талаб қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Агентликнинг хабар беришича, 16 май куни Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Россия делегацияси ўт очишни тўхтатиш эвазига бир қатор шартларни илгари сурган.
Bloomberg'га кўра, Москва Киевдан қуйидагиларни талаб қилмоқда:
— Украинага нейтрал мақом берилиши, унинг ҳудудида хорижий қўшинлар ёки оммавий қирғин қуроллари жойлаштирилмаслиги;
— Россиядан ҳарбий репарациялар талаб қилишдан воз кечиш;
- Россия томонидан аннекция қилинган Қрим, шунингдек ҳозирда қисман Россия назоратида бўлган ҳудудлар халқаро даражада Россия ҳудуди сифатида тан олиниши;
— Украина бу ҳудудлардан ўз қўшинларини олиб чиқиши.
Bloomberg'нинг қайд этишича, бу талабларнинг барчаси АҚШ позициясига зид. Нашр суҳбатлашган бир нечта европалик амалдорлар анонимлик шарти билан Россияга нисбатан Доналд Трампнинг доимий иккиланишлари уларни “ҳафсаласи пир бўлишига” олиб келганини айтишган.
Улар Қўшма Штатлар президентидан қатъий чоралар кутаётганини айтишган ва шу ҳафтадаги воқеалар Трампга Москвани музокараларда жиддий эмаслигини англатишига умид қилишларини билдиришган
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.