Pixar ва Disney’нинг “Бошқотирма-2” анимацион фильми премьерасининг илк кунида 62 миллион доллар тўплади. Бу 2024 йил учун янги рекорддир, деб ёзади “Правила жизни” нашри.
Мультфильм премьераси АҚШда 13 июнь куни бўлиб ўтган. Мутахассисларнинг фикрича, фильминг иккинчи қисми бир қатор касса кўрсаткичлари бўйича “Дюна-2” ва “Барби”ни ортда қолдирди. Бошқотирма-2” жаҳон кинопрокатида 133 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди.
Pixar Animation Studios мазкур лойиҳага 200 миллион доллар сармоя киритди. Натижада кенг жамоатчилик ва танқидчиларнинг ижобий баҳосига сабаб бўлган мультфильм компания обрўсини тиклашга ёрдам берди.
Сиквел Pixar студиясининг тарихдаги энг яхши бешта лойиҳаларидан бирига (“Супер оила”, “Дорини излаб”, “Ўйинчоқлар тарихи” каби) айланиши мумкин.
Мультфильмнинг биринчи қисми 2015 йилда намойиш этилган, унда Райли исмли қизалоқнинг миясида яшайдиган бешта ҳиссиёт: Қувонч, Қайғу, Қўрқув, Ғазаб ва Ташвиш ҳақида ҳикоя қилинади. Райли аста-секин улғайиб боради, бу унинг ҳис-туйғуларини хотирасида сақлаб қолишга ва ҳалокатли ўзгаришларнинг олдини олишга ёрдам беради.
“Бошқотирма” сиквелининг режиссёри Келси Манн, сценарий муаллифи Мег Лефов. Пит Доктер ва Марк Нилсен эса лойиҳа продюсерларидир. Мультфильм қаҳрамонларига Майя Хоук, Эми Полер, Филлис Смит, Льюис Блек, Тони Хейл ва Адель Экзаркопулос каби актёрлар овоз берган.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади