Бош вазир Жеймс Марапе Байденни танқид қилди

Бош вазир Жеймс Марапе Байденни танқид қилди

Папуа-Янги Гвинея бош вазири Жеймс Марапе АҚШ президенти Жо Байденни танқид қилди. Аввалроқ, Америка раҳбари Иккинчи жаҳон уруши пайтида Янги Гвинеядаги авиаҳалокатда ҳалок бўлган амакиси Амброз Финнеганнинг жасади Янги Гвинеяда одамхўрлар томонидан еб қўйилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

Марапе 21 апрел куни эълон қилинган баёнотида: «Президент Байденнинг сўзлари тахминга асосланган бўлиши мумкин, аммо менинг мамлакатим бундай деб номланишга лойиқ эмас», деди.

Унинг қўшимча қилишича, Папуа-Янги Гвинея ва Сулаймон оролларида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган одамларнинг жасадлари, самолёт ва кема бўлаклари, шунингдек, портламай қолган бомбалар бор, улар туфайли одамлар ҳали ҳам ҳалок бўлмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!