Бош прокуратура департаменти бошлиғи ишдан олингани айтилди. Унинг матбуот котиби бундан бехабар

Бош прокуратура департаменти бошлиғи ишдан олингани айтилди. Унинг матбуот котиби бундан бехабар

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров лавозимидан олингани хабар берилгач, “Дарё” бунга аниқлик киритиш учун масъул билан боғланди. Лавозимидан кетгани айтилаётган Шамсиддин Соҳибназаровнинг матбуот котиби Нурбек Ҳалимов журналистнинг бу ҳақдаги саволига жавобан воқеадан бехабар эканини айтди.

Бу ҳақда менда маълумот йўқ, — деди у.

Масъул шунингдек, “Айни пайтда раҳбар ўз ўрнидами, ишдами?”, деган саволни эса очиқ қолдирди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров мазкур лавозимда 2023 йил 17 октябрдан бери ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг лавозимга тайинланиши ва ишдан олиниши президент фармони билан амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!