Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ҳамда улар оила аъзоларининг ижтимоий муҳофазасига доир қонун ҳужжатлари ижросини амалда аниқ ва бир хилда таъминлаш Ҳарбий прокуратура органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ташаббуси билан мазкур йўналишдаги қонунчилик ижроси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Қоровул қўшинлари, Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасалар кесимида таҳлил қилинганда, жами 69 нафар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари тиббий меҳнат экспертиза комиссиялари хулосаларига кўра 1 ва 2-гуруҳ ногирони деб топилган бўлсада, улардан амалдаги қонунчиликка зид равишда даромад солиғи умумий тартибда ундириб келинаётганлиги аниқланди.
Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли Фармонига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш белгиланиб, айрим тоифадаги фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган.
Мазкур тартиб янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасида ўз аксини топиб, унга кўра болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки онанинг даромадига камайтирилган ҳолда солиқ солиниши назарда тутилган.
Мазкур тоифадаги ҳарбий хизматчилардан эса даромад солиғи умумий тартибда ундириб келиниб, уларга солиқ имтиёзи тадбиқ этилмасдан, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилган.
Ўрганиш натижасига кўра, Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан назорат ҳудудида жойлашган барча тоифадаги қўмондонликларга ахборот хатлари киритилиб, ногирон фарзандлари мавжуд ҳарбий хизматчиларга қонунда белгиланган солиқ имтиёзларини 2020 йил июнь ойидан тадбиқ этилиши йўлга қўйилди ҳамда 69 нафар ногирон фарзандни тарбиялаётган ҳарбий хизматчиларнинг охирги ойлик иш ҳақларидан қонундаги имтиёз қўлланилмасдан ортиқча ундирилган жами 7 млн. сўмдан ортиқ даромад солиғи қайтарилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Шунингдек, солиқ қонунчилигининг мазкур нормаси қўлланилмаслиги оқибатида, 2019 йил 1 январь кунидан буён мазкур тоифадаги ҳарбий хизматчилардан ортиқча ушлаб қолинган даромад солиғини қайта ҳисоблаш ҳамда қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Юқоридаги ҳолатлар республикамизнинг бошқа вилоятлари кесимида ҳам ҳудудий ҳарбий прокуратуралар томонидан ўрганилмоқда.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.