Боррель: Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши иттифоқнинг “уйқусимон сиестаси”нинг тугашини англатади

Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши иттифоқнинг кенгайиши бўйича “уйқусимон сиеста”нинг тугашини англатади, деди Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель.
“Кўп йиллар давомида қандайдир турғунлик бор эди, ҳеч нарса содир бўлмади. Украина янги динамикани яратди”, деди Боррелл The Guardian нашрига.
Унинг таъкидлашича, 2013-йилдан буён Европа Иттифоқига ҳеч бир давлат қўшилмаган, гарчи саккиз давлат киришни кутмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).