Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон, парламент сайловларида ҳукмрон «Грузин орзуси» партияси ишончли ғалаба қозонгани маълум бўлгандан сўнг, амалда Грузияда «фуқаролик тартибсизликлари»ни келтириб чиқаришга даъват этди.
У Россия президенти Владимир Путинни «сайловга аралашганликда» айблади ва грузин халқига «озодлик учун кураш»да ёрдам беришга ваъда берди.
«Грузияда юзага келаётган манзара аниқ: кечаги сайловлар Тбилисидаги Путиннинг қўғирчоқ ҳукумати томонидан ўғирланган. Мен ўз озодлиги, ҳуқуқлари ва келажагини ҳимоя қилаётган Грузия халқини қўллаб-қувватлайман,» - деб ёзди Жонсон Х ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ Грузия президенти Саломе Зурабишвили сайлов натижаларини тан олмаслигини маълум қилган ва фуқароларни «парламент биноси томон кўча намойишларига чиқишга» чақирган эди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Испаниялик машҳур собиқ футболчи Жерар Пике ташкил қилган Медиа футбол бўйича Жаҳон чемпионати 1-турида Ўзбекистон номидан қатнашаётган "Unwanted Boys" жамоаси Саудия Арабистонига қарши беллашув ўтказди.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.