Германиядаги илмий марказ Европа Иттифоқи санкциялари остидаги Россия олигархидан пул олган — Süddeutsche Zeitung.
Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штатидаги Юлих тадқиқот маркази (FZJ) физика, кимё, биология ва тиббиёт соҳаларига ихтисослашган бўлиб, Германия давлатидан молиявий маблағ олади. Унинг йиллик бюджети тахминан 500 миллион еврони ташкил этади.
Немис нашрининг ёзишича, 2022–2025 йилларда FZJ "Euro-Chem Agro GmbH" компанияси билан тузилган шартномалар асосида бешта лойиҳа ўтказган ва улар учун 221 457 евро олган. Бу компания Германиянинг Мангейм шаҳрида жойлашган, бироқ у бош қароргоҳи Швейцарияда бўлган "Euro-Chem Group AG" компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади. Ушбу компания эса ўз навбатида россиялик миллиардер Андрей Мелниченко билан иқтисодий жиҳатдан боғлиқ, деб ёзмоқда Süddeutsche Zeitung.
Россиялик тадбиркор ва йирик инвестор Мелниченко — Сибир кўмир энергетика компанияси (СУЭК) ва "Еврохим" компанияси асосчисидир. Россиянинг Украинага босқини бошланганидан кўп ўтмай, 2022 йил 9 мартда ЕИ Мелниченкога қарши санкциялар жорий қилган, бироқ бундан бир кун олдин олигарх ўзига тегишли компанияларни рафиқаси Александранинг номига қайта расмийлаштирган. Бу Швейцарияга унинг компанияларидан санкцияларни олиб ташлаш имконини берган.
FZJ журналистлар сўровига жавобан билдиришича, илмий марказ санкциялар рўйхатини текширишни фақат тўғридан-тўғри шартномавий ҳамкори бўлган "Euro-Chem Agro GmbH" билан чеклаган ва компаниянинг мулкчилик тузилмасига аниқлик киритмаган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин ва Хитой етакчиси Си Цзинпин ўртасидаги музокараларни олқишлади. Трамп иккала ҳамкасби билан ҳам «яхши муносабатлар ўрнатганини» таъкидлади.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, ушбу режанинг бир қисми Аҳмадинажод уй қамоғида сақланаётган Теҳрондаги бинонинг қўриқчиларига зарба беришдан иборат эди.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.