Zarnews. uz сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда "Боғча қозонига солиниши керак бўлган 12 кило гўшт «чўмичга чиқмади» сарлавҳали видеолавҳа юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан қуйидагилар маълум қилинади:
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси болаларнинг ҳаққига ҳиёнатни кечириб бўлмас ҳолат деб ҳисоблайди. Шу боис бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида бошқарма ҳодимларидан иборат ишчи гуруҳи ҳам жойларда мунтазам ўрганишлар олиб боради ва аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли тартибда чоралар қўллаб келинмоқда.
Жорий йилнинг 22-сентябрь куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи Қўшработ туманидаги 5-ДММТда ўрганишлар олиб бориш жараёнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вилоят бошқармаси ишчи гуруҳи ҳам боғчадаги ҳолатни ўрганиш учун 5-ДММТ га кириб келган.
Маълумотга кўра,ўша куни боғчага 110 нафар тарбияланувчи келган. Уларга СанПин нормаларига кўра, 80 граммдан гўшт берилиши , 10 граммдан сир берилиши белгиланганлиги назарда тутилса, шу куни қозонга 110 нафар болага 12 кг эмас 8 кг 800 грамм гўшт солиниши лозим бўлган. Шунингдек, ҳар бир болага 10 гарммдан жами 1 кг 100 грамм сир берилиши лозим бўлади. МТТ нинг 22 -сентябрь кунги таомномасида сир берилиши кўрсатилмаган.
22-сентябрь куни МТТ да биринчи таомга мастава. иккинчисига чучвара тайёрлагани айтилган.
Бошқарма ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликлар бўйича мутасаддиларга чоралар кўриш бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Шу ўринда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вилоят бошқармаси ишчи гуруҳига боғчаларда болалар ҳаққига қилинаётган ҳиёнатни аниқлашдаги кўмаги учун Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси миннатдорчилик билдиради. Бироқ СEО ва ЖСҚ вилоят мутасаддиларининг ўзлари қозонга муралаётганда санитария-гегиена қоидаларига риоя этиб, махсус кийим бошларда ошхонага кирсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.
Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.
“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.
Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.
Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.