Бугун Европа Иттифоқининг 16 давлати вакиллари Франция ва Италия томонидан БМТнинг Ливандаги тинчликпарвар кучлари (УНИФИЛ) билан ташкил этилган видеоконференцияда иштирок этди. УНИФИЛ вакиллари Европа Иттифоқини Исроилга сиёсий ва дипломатик босим ўтказишга чақирди.
«Учрашувда юзага келган яна бир муҳим жиҳат, бундан кейин ҳеч қандай ҳодисалар юз бермаслиги учун Исроилга максимал даражада сиёсий ва дипломатик босим ўтказишга бўлган умумий истак бўлди», — дейилади Италия ТИВ баёнотида.
👨⚕️Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Исроил босқинидан кейин Ливандаги тиббиёт муассасаларини ҳимоя қилишга чақирди.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.