29 май куни БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг (ЮНВТО) Мадрид шаҳридаги штаб-квартирасида жорий йил октябрь ойида Самарқанд шаҳрида ЮНВТО Бош ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш тўғрисидаги БМТ ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасидаги келишувни расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Келишувни расмий имзолаш маросими Ўзбекистон делегациясининг Испанияга ташрифи доирасида ташкил этилди.
ЮНВТО номидан ҳужжатни ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили, Ўзбекистон томонидан табиий ресурслар вазири Азиз Абдуҳакимов имзолади.
Тадбир давомида «ЮНВТО билан Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида Самарқанд шаҳрида ЮНВТО билан ҳамкорликда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисида ўзаро Англашув меморандуми» ҳам имзоланди.
Шунингдек, учрашув давомида «Eriell Group» компанияси раҳбари Бахтиёр Фазилов халқаро туризмни ривожлантиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун ЮНВТОнинг эътироф белгиси билан тақдирланди.
ЮНВТО Бош котиби Зураб Пололикашвили тадбир сўнггидаги нутқида Самарқандда бўлиб ўтадиган глобал тадбир, шубҳасиз, туризм оламида тарихий воқеа бўлишини таъкидлади.
«Ўзбекистон Марказий Осиёнинг юраги, улкан илмий, маданий ва меъморий мероснинг сақловчиси. Бугун Ўзбекистон жадал тараққий этаётган, иқтисодиёти тез суръатларда ривожланаётган, ўзининг қудратли салоҳиятини дунёга очаётган мамлакатдир. Тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар шаклланаётганини яққол кузатмоқдамиз, бунинг натижасида ташқи ва ички туризмга бўлган талаб жадал суръатлар билан ошиб бормоқда. Ўзбекистон сайёҳлик соҳасида тан олинган етакчи давлатлардан биридир. Шу билан бирга, Ўзбекистон туризм соҳаси энг ёш тармоқлардан бири бўлсада, ўз ривожланишида кўплаб соҳалардан олдинда»,- деди Зураб Пололикашвили.
ЮНВТО раҳбари, шунингдек, 2022 йилнинг 7 ноябр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти Шавкат Миризёев билан учрашувини мамнуният билан эсга олди.
«Ўзбекистон Президенти чуқур билим эгаси ва туризм масалаларини жуда яхши тушунади. Унинг раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қатъий қўллаб-қувватлашимни ҳамда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНВТО Бош Ассамблеясининг 25-сессияси муносиб савияда ўтишига ишонч билдирмоқчиман», - деди ЮНВТО бош котиби.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.