"Бизда ҳаммаси ҳалол": Тошкентда ширин хаёлларга берилган Лола йигитларнинг тузоғига илинди

"Бизда ҳаммаси ҳалол": Тошкентда ширин хаёлларга берилган Лола йигитларнинг тузоғига илинди

Янги турар-жой олиш ниятида анчадан бери маблағ йиғиб юрган Лола пойтахтнинг турли туманларида қурилиб, сотилаётган хонадон ва уйлар сотуви ҳақидаги реклама ва эълонларни кузатиб борарди. Бироқ орзусидаги уйга етишиш учун пули камлик қилаётганди. 2022 йилнинг декабрь ойида интернет тармоғидаги навбатдаги эълонларни кузатиб ўтираркан, қизиқарли эълонга кўзи тушди. Унда ёзилишича, фирма мижоз харид қилмоқчи бўлган кўчмас мулкни сотиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Бунинг учун мижоз хонадон умумий қийматининг 25 фоизини фирманинг ҳисоб-рақамига ўтказиши ва 4 фоиз хизмат ҳаққи тўлаши, тўлов ўтгандан сўнг икки ҳафта ичида сотиб олинган уй калити мижозга топширилиши, кейин мазкур уйни гаровга қўйиш орқали банклардан бирида йиллик 12 фоизли кредит расмийлаштирилиши баён этилганди. Кўп ўйламай Лола ишониб-ишонмай, кўрсатилган фирмага кўнғироқ қилди. Ўзини Баҳодир деб таништирган йигитдан эълондаги сўзлар ростми, деб сўради.

– Нимага ишонмаяпсиз? Биз туфайли кўплаб мижозлар ўзлари истаган уй эгаларига айланди, – деди у сўзларига урғу бериб. – Ишонмасангиз офисимизга келинг ва мижозларимиз билдирган миннатдорлик сўзлари билан танишинг, – деди овозини баландлатиб йигит.

Лола бу сўзлардан сўнг ўзини ноқулай ҳис қилиб, гўёки айбини ювмоқчи бўлгандек, офис манзилини сўради. Овоз мулойимлашиб, манзилни айтаркан, локация ташлашга ваъда берди. Эртаси куни Лола манзилга борди. Муҳташам бинога осилган лавҳа унда ишонч уйғотди. Лола биринчи қаватда жойлашган офис ичкарисига кирди: ичкари озода ва шинамгина эди. Унинг олдига маъмуриятдан бир қиз келиб ташриф боисини сўради ва учрашиши керак бўлган хона рақамини айтди. Хонада икки нафар ёш ходим бўлиб, улардан бири Лолага ўтиришни таклиф қилди. Улар ўзларини Ниёз ва Шуҳрат деб таништирди. Ниёз уй олиш шартлари ҳақида гапираркан, бу ишда йўқотиш нол фоиз эканлиги, иш ҳалоллик ва яна ҳалоллик асосида юритилишини бир неча бор такрорлади. У сўзларини исботи сифатида шартномалар билан тўла жилдларга ишора қиларкан, улар мижозларнинг раҳматномалари эканлигини таъкидлади. Бу орада бир неча қўнғироқлар уларнинг суҳбатини бўлар, телефонни кўтарган Шуҳрат ёки Ниёз узр сўраб, хонадан чиқмай, навбатдаги мижозга уй калитини топшириш санасини айтиб, чиройли сўзлар билан табриклар эди. Лоланинг шубҳа-гумонлари тарқаб кетди. Мамнун ҳолда, ўзи олмоқчи бўлган уй манзилини ва нархини айтди. Шу заҳотиёқ шартнома тўлдирилиб, имзолар қўйилди, муҳрлар босилди. Лола уч кунлик муҳлат ичида фирма ҳисоб рақамига хонадон нархининг 25 фоизи ҳамда кўрсатилган хизмат учун 4 фоиз пул тўлаши керак эди. У шартларни бажариб, кейинги жараён – банкка бориб кредит расмийлаштириш кунини кута бошлади. Бироқ ҳар сафар бу иш Ниёз ва Шуҳрат томонидан ортга сурилаверди. Вақт ўтиб Лола чув тушганини англади ва ички ишлар идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Тергов давомида жабрдийда биргина Лола эмас, яна беш киши фирибгарларнинг тузоғига илингани фош бўлди. Уддабурон қаллоблар соддадил инсонлардан 1.397.932.330 сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган эди.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди 38 ёшли Баҳодир, 30 ёшли Шуҳрат ва 26 ёшли Ниёзларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан айбли деб топди. Баҳодир 8 йилу 6 ой, Шуҳрат 8 йилу 3 ой ва Ниёз 8 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон огоҳлантирмоқда...

Эрон БМТ Хавфсизлик Кенгашига мактуб юборди.

Россия муҳожирларни катта тезликда чиқариб юбормоқда

Россияда муҳожирларга қарши агрессив кампания давом этмоқда.

Корея осмонида қирувчи самолётлар, дронлар...

Корея Республикаси ва АҚШ 110 га яқин самолёт, жумладан F-35 қирувчи самолётлари иштирокида «Озодлик байроғи» ҳаво машқларини ўтказмоқда.

Қибрайда юз берган отишма юзасидан расмий ахборот берилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Пхенян ўз аскарларининг Украинага юборилаётганига изоҳ берди

Бу Пхеняннинг Россияга ҳарбий хизматчиларни юбориш ҳақидаги биринчи расмий изоҳидир.

Ливандан учирилган дрон миллионлаб исроилликлар орасида ваҳима уйғотди

Ливандан учирилган дрон Исроилда миллионлаб одамларнинг ваҳима ва паноҳ топишига сабаб бўлди.

ОФК КХДР-Ўзбекистон ўйини бошланиш вақтини эълон қилди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.

Россия Эронни огоҳлантиргани маълум бўлди

Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.

Марказий банк 22 октябрдан доллар курсини белгилади

Марказий банк 22 октябрдан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Ўзбекистон миллий жамоасининг Қатар ва КХДРга қарши ўйинлари бошланиш вақтлари

Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади.

Мактабларда кузги таътил вақти эълон қилинди

10-ноябрдан навбатдаги чорак бошланади.

Дунёдаги энг кекса тимсоҳ — 1900-йилдан бери тирик ва 10 000 дан ортиқ наслнинг отаси билан танишинг

Нил тимсоҳлари Африканинг энг даҳшатли йиртқичларидан бири бўлиб, ўзининг улкан ҳажми, кучи ва яширинлиги билан машҳур.

Бугундан республикамиз ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир—қор) бўлиши кутилмоқда

Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Пенсия ёши ошиши ҳақидаги гап-сўзларда жон борми?

Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.

Келаси ҳафта бошида (28-30 октябрь) кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” агентлиги 28-30 октябрь кунлари Республикамизда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Исроилнинг Эронга ҳужуми: Хоманаийнинг илк изоҳи янгради

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроил зарбаларидан кейин Х'да ибронийча ҳисоб очди.

Исроилнинг зарбаси Эроннинг баллистик ракета ишлаб чиқаришини тўхтатди

Исроилнинг 26-октабрга ўтар кечаси Эронга берган зарбаси Эрон баллистик ракета дастурининг асосий компонентини ишдан чиқарди, деб ёзади Axios портали исроиллик манбаларга таяниб.

Трамп: «Мен айтдим: Владимир, Украинага борма»

АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп мамлакатдаги энг машҳур подкастёр Жо Роганга уч соатлик интервью берди.

Исроил Эроннинг асосий энергетика объектлари атрофидаги ҳаво мудофаасини йўқ қилди

ЦАХАЛнинг нишонлари айнан Хузистон вилоятидаги Бандар Имом Хомайний нефт-кимё мажмуаси яқинидаги,

Эроннинг Исроилга жавоби «аниқ» бўлади

Сионистик режимнинг Ғазо ва Ливанда геноцид ва ҳимоясиз болалар ва аёлларни оммавий ўлдиришдан бошқа ютуғи йўқ.

БМТ раҳбарини Украинада кўришни хоҳлашмайди, лекин у келмоқчи

БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг идораси у ҳали ҳам Украинага келиш ниятида эканини маълум қилди.

Путиндан Трампнинг урушни тугатиш ваъдаси ҳақида сўралди

Путин Трампнинг Украинадаги позициясини олқишлади.

Шимолий Кореянинг Россиядаги қўшинлари «жуда хавотирли»

"Бу ҳаракат Россия президенти Владимир Путиннинг оғир аҳволда эканини кўрсатади".

Украинанинг Днепропетровск вилояти мудофаага тайёрланмоқда

Украинанинг Днепропетровск вилояти (Россия қўшинларининг Донбассдаги ютуғи фонида) аллақачон мудофаа учун тайёрланмоқда.

Рекорд: Россия иқтисодиётида Путин президент бўлганидан бери бу содир бўлмаган

Бу 2003 йилдан бери, яъни президент Владимир Путин бошқарувининг илк йилларидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.

Германия: Пхеняннинг қўшин юбориши — эскалация

Германия Россиянинг Украинада Шимолий Корея қўшинларини жойлаштириши «аниқ эскалация» бўлишидан огоҳлантирди.

Исроил ҳужумидан кейин Ғазодаги касалхона ходимлари билан алоқа узилди

Йўқолганлар орасида тиббиёт муассасаси директори Ҳуссам Абу Сафие ҳам бор.

Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилди - манба

Бугун, 26 октябр тунда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилган.

Эроннинг бир нечта ҳудудларида Исроил ҳужуми кузатилди

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Теҳрон, Караж ва Санандаж ҳудудларида бир нечта портлаш овозлари эшитилган.

Санкт-Петербургдаги дўконда эркак пичоқ билан ҳужум қилиб, 5 кишини яралади

Гумонланувчи Юрий исмли 44-ёшли маҳаллий фуқаро эканлиги айтилмоқда.

Жанубий Кореядаги аккумулятор заводидаги ёнғинда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Ўт ўчириш бошқармаси матбуот котиби Ким Жин Ённинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида Жанубий Кореянинг икки нафар ишчиси, 1 нафари Лаос ва 18 нафари Хитой фуқароси бўлган.

Ҳизбуллоҳдан аниқ зарба: Исроил катта йўқотишларга учради

Исроил йўқотишлар ҳақида хабар берди.

Путин Украинадан ўт очишни тўхтатишнинг дастлабки шартини эълон қилди

Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.

Германия «ғалаба режаси»ни ишлаб чиққан Зеленскийни хафа қилди

Шольц Украинанинг НАТОга кириш таклифини рад этди.

Россия Купянск томон ҳаракатланмоқда: шаҳарга зарба берилди

Харков вилояти губернатори Россиянинг Украина шимоли-шарқидаги Купянск шаҳрига берган зарбасидан кейин тўрт киши яраланганини айтди.

КХДРдан биринчи ҳарбийлар гуруҳи Курск вилоятига етиб келди — Украина разведкаси

Машғулотлар Россия шарқидаги бешта полигонда бўлиб ўтди.

Чеченистонда номаълум шахслар қуролли ҳужум уюштирди

Росгвардия матбуот хизмати хабарига кўра, ўққа тутилиш натижасида ҳарбий хизматчилардан бири ҳалок бўлган, иккинчиси яраланган.

Самарқандда 7-синф ўқувчиси машина бошқариб ҳалок бўлди

Оқибатда машина йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Ўқувчи бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Норвегияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Тахминларга кўра, ҳодисага кўчки сабаб бўлган.