“Биз Ой билан боғлиқ ишларни 2021 йилдан бошлаймиз​"

“Биз Ой билан боғлиқ ишларни 2021 йилдан бошлаймиз​"

Роскосмос Ойга парвозлар учун “СуперКБ” яратади. “Ўта оғир ракеталарни яратиш бўйича йирик конструкторлик бюроси тузилади”, деб хабар берди Роскосмос раҳбари Дмитрий Рогозин "Биринчи" каналда намойиш қилинган дастурдаги чиқиши чоғида. 

“Биз Ой билан боғлиқ ишларни 2021 йилдан бошлаймиз. Ҳозир “СуперКБ”ни яратувчи мутахассисларни аниқлаб олдик”, дейди Рогозин. Унинг сўзларига кўра, бундай ракеталарнинг парвози 2029 йилга мўлжалланган. 

Шунингдек, у Европа космик агентлиги билан ҳамкорликдаги “Экзомарс” лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берган.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!