Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “F.” МЧЖ масъул шахслари “ноль” қийматдаги бинода “Фитнес клуби” ташкил қилиш мақсадида тижорат банки филиалидан ажратилган 1,7 млрд сўм кредитни бошқа мақсадларда сарфлаб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Департаментнинг Риштон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ж.Р.” фермер хўжалиги раҳбари Э.Х. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки масъул шахслари билан ўзаро бириктириб, 4 та тадбиркорлик субъектларига иссиқхона қуриш учун ажратилган жами 525,9 млн сўм кредитни сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.-K.i” МЧЖ раҳбари Ў.Т. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган 400 млн сўм кредит маблағлари эвазига харид қилинган кимёвий тозалаш (химчистка) ва реклама баннерларини ишлаб чиқарувчи ускуналарни бошқа шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ch.T.” МЧЖ раҳбари С.Ш. ва таъсисчиси А.Ш. тижорат банки филиалидан ажратилган 269 млн сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган иссиқхона қурилиши материалларини бошқа шахсларга сотиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Исроилнинг яна бир расмий вакили Ynet нашрига маълум қилишича, минтақада ушбу келишув Эрон томонидан ўтказилган босим ва Қўшма Штатларнинг ён босиши натижаси ўлароқ қабул қилинмоқда.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.