Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия ҳудуди узра Украина Қуролли кучларининг 52 та дронини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Ўтган тунда навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина самолётлари типидаги 52 та учувчисиз учиш аппаратларини тутиб олди ва йўқ қилди", — дейилади хабарда.
Департамент маълумотларига кўра, Брянск вилояти ҳудудида Украинанинг 33 та учувчисиз учоқлари йўқ қилинган, Орёл вилоятида россиялик ҳарбийлар томонидан душманнинг ўнта дронлари, Курск ва Тула вилоятларида Украинанинг учта учувчисиз учоқлари, Калуга вилояти ва бошқа вилоятлар осмонида душманнинг иккита учувчисиз самолёти уриб туширилган.
Аввалроқ Донецк Халқ Республикасида ўтган ҳафта давомида Украинанинг учувчисиз учоқларининг тинч аҳоли ва инфратузилма объектларига 317 та ҳужуми бартараф этилгани маълум қилинганди.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.