Ўзбекистонда Binance криптобиржаси расман иш бошлади. Бу ҳақда Coinpay матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу хизматнинг ишга туширилиши Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги кўмагида ва Coinpay ҳамда Binance ўртасидаги ҳамкорлик натижасида, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилган.
Энди фойдаланувчилар крипто-активлар билан хавфсиз ва қулай операцияларни амалга оширишлари, миллий валютада банк карталари ва миллий тўлов тизимлари орқали маблағ киритиш ва ечиб олиш имкониятига эга.
Криптобиржа Ўзбекистонда ишлаш учун 15 январь куни рухсат олганди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг январь ойида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Binance криптобиржасига нисбатан Ўзбекистон қонунчилиги, хусусан, криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлиги учун жарима қўллаш ҳақидаги қарор қабул қилинган эди. Шундан сўнг, тегишли даъво аризаси Тошкент шаҳар иқтисодиёт судига юборилган.
2024 йилнинг 26 мартидан 7 июнига қадар жавобгар (Binance криптобиржаси) вакили иштирокида давом этган суд жараёнлари якунига кўра, суд агентликнинг аризасини тўлиқ қондириш ҳамда криптобиржадан 300 базавий ҳисоблаш миқдорига тенг бўлган жаримани Ўзбекистон бюджетига белгиланган тартибда ундириш ҳақида қарор қабул қилган.
Binance криптобиржаси суднинг барча талабларини бажарганлигини ҳамда жаримани қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат бюджетига тўлиқ тўлаган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.