«Берлин – Оққўрғон» фильми: ютуқ ва камчиликлар (видео)

A A A
«Берлин – Оққўрғон» фильми: ютуқ ва камчиликлар (видео)

Кинотанқидчилар томонига айтиладиган эътирозлар ичида энг кўп янграйдиганларидан бири Кинони Мусоқов олса тамом, мақтайверасизлар . Балки бу гапда жон бордир. Лекин бошидан айтиб қўяй мен мусоқовчи эмасман. Айтайлик, унинг уруш ҳақидаги бошқа бир фильми Ватан мени ҳеч нарсаси билан ҳайрон қолдира олмаган. Лекин 19 декабрь куни премьераси бўлиб ўтган Берлин Оққўрғон менда чуқур таассурот қолдирди. Кинотеатрдан чиқибоқ қоғоз қоралаб, мақтовларни қалаштириб ташлагим келди шунинг учун ҳам ўзимни тийиб, вақт ўтишини кутдим. Энди, совуқ каллага нима ёқди-ю, нима ёқмади батафсил тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Таъкидлаб ўтиш керак бўлган биринчи нарса кўриб чиқилаётган фильм авваламбор санъат асари, томошабинни завқлантириб, касса тўплашга қаратилган блокбастер эмас. Шунга қарамай, у кенг омма тушунадиган йўсинда, замонавий ва томошабоп қилиб олинган. Бу икки жиҳатни ўзида жипслаштирадиган фильмлар ўзбек кинематографида йўқ ҳисоби: ақлли фильмлар артхаус форматида, зерикарли қилиб олинади, томошабоп фильмларда эса маъно-мантиқ ўлиб кетади.

Иккинчи жиҳат санъат асари мукаммал бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу билан фильм камчиликлардан холи эмас демоқчиман. Ўзи мукаммал фильм олиш деярли имконсиз. Асосийси режиссёрда ғоя бўлган, у ўз олдига конкрет ижодий вазифа қўйган ва, айрим камчиликлар билан бўлса ҳам, бу вазифани уддалаган.

Ютуқлар

Зулфиқор Мусоқов танқидчиларидан кўп эшитганим эътирозлардан яна бири у ҳар қанча чиройли ва маъноли фильмлар олмасин, ижодкор сифатида ўсмаяпти, янги фильмларида эски топилмаларини ва приёмларини такрорлаяпти. Берлин Оққўрғон бу эътирозларга жавоб ўлароқ Мусоқовнинг ўсишини ҳам кўрсатадиган ишдир.

Бу биринчи галда картинанинг композицион қурилишида кўринади. Фильм эпилогида инсон хотираси кўрпа қуроқлари мисол узуқ-юлуқ эсдаликлардан иборатлиги ҳақида ҳаётий пассаж келтирилади (қуроқ кўрпа фонида). Сўнг инсон хотирасининг мана шу хусусияти кино структурасига кўчирилади, бу билан режиссёр ўз ижод маҳсули моҳиятан хотиралар инъикоси эканлигига ишора қилади. Асар танасини ташкил этувчи сюжет линиялари (Оққўрғондаги И.В. Сталин колхози фронт; Берлиндаги икки оила Кичик Деборанинг қасоси; Сталин; Гитлер; Марям Ёқубова Всеволод Мейерхольд Зинаида Райс Михаил Чехов) яна фрагментларга бўлиниб, сочиб юборилади. Мана шундай замон ва макон аралашуви секинлик билан тартибга келиб, пировардида чиройли мозаика ҳосил қилади.

Сюжет бир-бирига бевосита боғлиқ бўлмаган бир қанча линиялардан ташкил топиши мексикалик режиссёр Алехандро Иньярритунинг энг яхши фильми (гарчи уни кўпроқ Ди Каприо иштирокидаги Омон қолган блокбастери туфайли танишса-да) Бобил га ўхшаб кетган бўлса, бу линиялар замон ва маконда аралаштириб юборилиши Кристофер Нолан ижодини эслатиб юборди. Буни қарангки, Нолан ҳам бир йил муқаддам уруш мавзусига қўл уриб, Дюнкерк шедеврини яратганди.

Менда фильм ассоциациялар уйғотган яна бир санъат асари Александр Чаковскийнинг Қамал романи. Бешта китобдан иборат ушбу эпопея уруш йиллари яшаган, бир-бири билан ахён-ахёнда учрашиб қоладиган, бироқ тарих тақозоси билан мустаҳкам боғланган ўнлаб тақдирлардан ҳикоя қилади. Лекин китобда баённинг чек-чегараси йўқ, кинода эса хронометражни ҳисобга олмаса бўлмайди. Шундай экан, 100 дақиқа давом этадиган фильмда ўнлаб персонажларни очиб беришга вақт етмаслиги мумкин. Бу муаммони ҳал қилиш учун ижодкорлар одатда ҳужжатли баёнга мурожаат этади, яъни катта-катта воқеалар ҳужжатли фильмлардагидек кадр ортидаги овоз билан тавсифланиб, ўтказиб юборилади. Берлин Оққўрғон да ҳам ҳужжатли эпизодлар бор, лекин улар унча кўп бўлмагани учун бадииятга жиддий таъсир кўрсатмаган.

Нисбатан кам вақт ичида кўплаб образларни очиб беришда қўл келадиган яна икки жиҳат бор. Биринчидан, актёрларнинг кўпчилиги (ҳаммаси эмас бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз) ўз ролларини маҳорат билан ижро этган, туйғулар ишонарли кўрсатилган. Иккинчидан, фильмнинг тарихийлиги ишни анча осонлаштирган, негаки тарихий фильмнинг контекстини, қаҳрамонлар яшаётган оламнинг шарт-шароитини тушунтиришга экран вақтини сарфлаш шарт эмас, томошабин буни тахминан билади, қаҳрамонларнинг ҳис-туйғуларини шундан келиб чиқиб талқин қилади, умуман, нимани кўришини олдиндан билади ва шунга тайёргарлик кўриб келади.

Оператор иши Мусоқов услубидаги ўзгаришларни янада яққол кўрсатиб беради. Очиғи, унинг фильмларидаги узоқ статик кадрлар фильм динамикасини секинлаштириб юборар эди. Ўзбек киночилигида азалдан узун кадрларга мойиллик бор бу асл кинематографик кадр бўлгани боис телевидениедан кириб келган қисқа кадрларга эҳтиёткорлик билан қаралади. Лекин бу сафар динамик кадрлар ва йирик планлар жуда кўп бўлиб, бу фильм сюжети тез юришига ёрдам берган.

Бундан ташқари, муаллиф кино тилидан ҳам унумли фойдаланган айрим эпизодлар рангли, айримлари оқ-қора тусда бўлиши, қаҳрамонларнинг нигоҳлари, керакли ҳаракатларни илиб оладиган йирик планлар, рамзлар (колхоз Сталин номига қўйилгани, свастика туширилган улкан байроқ яҳудийларнинг парда ортидан бўса амалига хизмат қилиши ва ҳоказо) шунчаки бир воқеани кўрсатиб бермай, унга қўшимча маъно ҳам юклаган.

Режиссура, постановка, операторлик иши, актёрлик ишидан ташқари, кинонинг умумий сифатини баҳолайдиган яна бир қанча критерийлар бор. Устоз Ҳамидулла Акбаровнинг ўргатишича, фильм сюжети қизиқарли эканлигини тушунишнинг осон йўли битта-иккита эпизод тушиб қолса, умумий маъно тушунарсиз бўлиб қолади; фильмнинг ўзига хослигини баҳолашнинг осон йўли энг муҳим эпизодларни (идеалда бутун сюжетни) бошқа замонга ва маконга кўчиришнинг имкони бўлмаслиги керак. Берлин Оққўрғон да мана шундай эпизодлар бор. Масалан, мени ўзига мафтун этган бир саҳнада Қўзивой Шодиев (Ҳасан Шуҳратов) ўрмон ичида бекиниб, ўзбекча қўшиқ айта бошлайди, фашистлар бундан ваҳимага тушиб, ҳимоя марраларини эгаллайди, сўнг Қўзивой уларни бирин-кетин ўққа тутади.

Кинематографик юмушдан ташқари, лойиҳа устида катта интеллектуал иш олиб борилгани кўриниб турибди: тарихий манбалар ўрганилган (архив ҳужжатлари, суратлар келтирилади), ўша даврда яшаган оддий одамлар тарихий шахсларнинг биографияси тикланган (ҳужжатлар ва интервьюлар ёрдамида бўлса керак), замонга хос буюмлар, кийимлар ва умумий атмосфера тикланган. Қаҳрамонларнинг бари ўз тилида (немис, рус, ўзбек, қозоқ), Сталин (Нугзар Давиташвили) эса умуман грузинча таллафуз билан гапиради. Бунинг бари реализм даражасини оширади.

Сталин яхши бола бўлганми?

Фильм экранга чиқишидан олдин ҳам, журналистлар ва блогерлар учун ёпиқ намойиш ўтказилгандан сўнг ҳам кўп баҳсларни келтириб чиқарган масала Сталин образи бўлди. Айримлар Зулфиқор Мусоқов Сталинни ижобий тарафдан кўрсатгани, умуман, идеаллаштиргани ҳақида гапирди.

Бу нарсани миямда сақлаб, тайёр бўлиб премьерага кирдим, аммо Сталин ижобий қаҳрамон деган хулосага келмадим. Тўғри, колхоз аҳолиси саҳнада Сталинни кўриб, ҳаяжонга тушади, унга талпинади; Қўзивой Шодиев ҳам қариган чоғда деворга унинг суратини осиб қўяди, суратни тушириб юборган набирасига жаҳл қилади. Лекин бу, менимча, Сталинга режиссёрнинг эмас, персонажларнинг муносабатини акс эттиради. Доҳий ни яхши кўришгани, илоҳийлаштиришгани бор гап. У ўлганда халқ йиғлагани ҳам ҳақиқат. Йигирма йилгина муқаддам хонликдан чиққан, эндиликда эса большевистик диктатура шароитида, тинимсиз пропаганда ичида яшаётган саводсиз ва оч-наҳор халққа бунинг учун айблов қўйиш, менимча, тўғри бўлмайди.

Аслида кинода Сталин режимининг тескари томонлари ҳам кўрсатиб кетилади. Эри арзимас сабабларга кўра халқ душмани сифатида қамаб ташланиб, хотини ва қизи Оққўрғонга сургун қилинган Норбоевлар оиласи; санъаткор бўла туриб сиёсат қурбонига айланган Мейерхольд (Григорий Голдман) ва Райс (Кристина Корубко) жуфтлиги, Сибирь совуғида ғайриинсоний шароитда сақланаётган тутқунлар... Ҳатто Гитлер ва Сталинга халқнинг муносабати, шахсга сиғиниш унсурлари (ҳамма ерда икки доҳий нинг сурати) бир хил кўрсатилади. Менимча, бу томошабин хулоса қилиб олиши учун, ўша замон сиёсатининг асл қиёфасини тушуниши учун етарли. Сталин шахсининг ўзига келадиган бўлсак, нафақат у, балки Гитлер (Рудольф Шварценберг) ҳам анча босиқ ва ақлли қилиб тасвирланган, ва бу нарса тарихий ҳақиқатга мос келади. Шахсий ҳаётда, билсангиз, ёмон одамнинг ўзи йўқ: ҳаммамиз ҳам суюкли фарзанд, меҳрибон ота, ардоқли ёрмиз. Инсонни инсонийликдан чиқарадиган, бўлиниш ва адоватни келтириб чиқарадиган нарса бу ғоя. Ажойиб дўст ва оила аъзоси бўлмиш шахснинг миясига бирор-бир сиёсий, миллий, ирқий ва ҳоказо ғоя ўрнашиб қолса борми, у одамларни ўзимизники ва бегона га ажрата бошлайди, бу бўлиниш ахийри қонли ихтилофларга олиб келади. Болшевизм ҳам, нацизм ҳам мана шундай бўлинишга, қарши қўйишга асосланган идеологиялар эди.

Тўғри, фильмда большевизмнинг жиноятларига нацизм жиноятларига нисбатан кам эътибор қаратилган. Нацизм, антисемитизм, холокост мавзуларига бутун бошли сюжет чизиғи бағишланган. Лекин буни бир томонни оқлаш деб тушунмаслик керак. Нацизм жиноятлари зинҳор большевизм жиноятларининг кўламини камайтириб қўймайди. Гитлер СССРга ҳужум қилган куни, 1941 йил 22 июнда сўзлаган нутқида Черчилль ҳам нацизм режимини коммунизмнинг энг ёмон иллатларидан ажратиб бўлмаслиги ни, лекин айни пайтда у ўз ватани остонасини қўриқлаб турган рус аскаринигина кўраётганини ва шу боис маданиятли инсоният СССРга ёрдам бериши лозимлигини таъкидлаб ўтган эди. Фильмда ҳам шуни эслатувчи нуқтаи назар Сталинга бўлган зиддиятли муносабат ва Иккинчи жаҳон урушига романтик ёндашув акс этган.

Гап шундаки, ўз еридан, қишлоғидан, оиласидан узиб олиниб, фронтга олиб кетилган ёшларнинг жанговар руҳини кўтариш учун уларга ватан, Сталин, ғалаба, коммунизм сингари тушунчалар ёнма-ён қўйиб сингдирилган. Ватанни Сталин билан, ғалабани унинг доно қарорлари билан боғлаш одат бўлиб қолганки, ҳатто сиёсат қурбонлари бўлган одамлар ҳам доҳий ни яхши кўришда давом этган. Бу пропаганданинг кенг тарқалган приёмлари бўлиб, улар билан бугун ҳам тўқнаш келамиз. Бир имзо билан тақдирларни ўзгартириб юборган, бутун бошли авлодларнинг ёшлиги ва салоҳиятини қурбон қилган ва айни дамда омманинг меҳрини қозонган майда доҳийча лар бугун кам деб ўйлайсизми?

Фильмда мана шундай ҳолат кўрсатиб берилган: Қўзивойнинг ишқи қатағон қурбони бўлмиш қизга Гулшода Норбоевага (Райҳон Асадова) тушади, сўнг қиз ҳеч қандай сабабсиз ўн йиллик қамоққа ҳукм қилинади; Қўзивой бу ҳукмга қарши чиқиб, қизни қутқариб қолади; шунча ишларга қарамай, Қўзивой кексалик чоғида (Аҳрор Раҳимов) ҳам Сталинни ўз доҳийси деб билади. Бу индивидуал қараш, бир кишининг нуқтаи назари. У тарих хулосасига мос келмаслиги мумкин.

Тарих эса аллақачон Сталинга ҳам, Гитлерга ҳам етарли баҳо бериб бўлган. Бу иккиси ҳам инсоният тарихидаги энг ёвуз раҳнамолардан саналади. СССРда ҳам Рейх концлагерларидан қолишмайдиган концлагерларда ўн минглаб одамлар ғайриинсоний шароитда сақланган; Сталин даврида мамлакат ҳудудидаги барча миллатларнинг зиёли қатлами йўқ қилинган, миллионлаб одамлар ўлдирилган, ўн миллионлаб одамларнинг тақдири синдириб юборилган. Доимий очликда, уруш гирдобида, сиёсий қатағонлар шароитида яшаган одамлар эса бу қийинчиликларнинг туб илдизи ҳақида ўйлаб кўришга ҳар доим ҳам улгурмаган, зеро пропаганда уларга Сталиннинг доҳийлигини сингдирган. Бундай мисолларни бугун ҳам ўз атрофимизда кўришимиз мумкин. Ўз оиламдан мисол келтирсам. Бобом 40-йилларда Сталинград остонасидаги жангларда қатнашаётганида унинг халқи қримтатарлар, 200 мингдан ортиқроқ одам сохта айблов билан депортация қилинди. Уларнинг ярмига яқини очликдан ва касалликлардан қирилиб кетди, қолгани эса далаларга уйсиз ва овқатсиз ташлаб кетилди; маҳаллий аҳоли уларга овқат бериши тақиқланди; мактаблардан болалар олиб келиниб, қримтатарлар уларга халқ душманлари сифатида кўрсатилди, қариялар ва аёллар калтаклатилди. Мана шундай кулфатларни ўз кўзи билан кўрган бобом, шуларга қарамай, умрининг охиригача коммунизмга содиқ қолди. Бугунги илғор, ривожланган замон баландлигидан туриб бобом тўғри ё нотўғри қилган дея баҳо беришим ўринли бўлармикин?

Сталин ҳақидаги хотиранинг ардоқланиши, юқорида айтилганидек, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба билан ҳам боғлиқ. Бу икки тушунча бир-бирига чамбарчас боғланиб кетганки, айримлар уларни айро тасаввур этолмайди. Бугунги тарихчиликда бу борадаги фикрлар ҳам зиддиятли. Кўпгина замонавий тарихчилар аслида бу икки буюк ёвузлик ўртасидаги кураш бўлганини, кичикроқ ёвузлик каттароғини енганини, ўзбеклар, тожиклар, озарбайжонлар ва бошқалар шунчаки ўз мустамлакачиларига олд сафдаги арзон куч ( пушечное мясо ) бўлиб хизмат қилганини, ғалаба СССР халқларини бахтли қилиб юбормаганини, аксинча, қатағонлар, очлик ва инқирозлар давом этганини эътироф этади. Бундай баҳо, табиийки, айримларнинг жаҳлини чиқариши мумкин, ахир улар учун ғалаба яқин тарихдаги энг буюк воқеа ва фахр-ифтихор манбаи бўлиб қолган.

Фильмда Иккинчи жаҳон уруши айнан шу нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Ҳатто шу йўналишдаги аргументлар келтирилади. Масалан, Қўзивой тушида қишлоғига фашистлар келиб, яқинларини (Сейдулла Молдаханов, Раъно Шодиева, Райҳон Асадова, Маҳлиё Асқаралиева, Фатҳулла Масъудов ижросида) ўлдиришини кўриб, чўчиб тушади ва жанг қилишга куч топади ( фашистлар сенинг уйингга ҳам етиб боради деган риторика большевиклар томонидан аскарларнинг руҳини кўтаришда кўп қўлланилган); бундан ташқари, Рейхнинг бир ҳужжати тилга олинади ушбу ҳужжатда айтилишича, юздан ортиқ халқ, улар орасида руслар, украинлар, ўзбеклар ва бошқалар юз фоиз қириб ташланиши нацистларнинг режасида белгиланган экан. Бу ҳужжатни айрим рус тарихчилари байроқ қилиб, шу йўл билан ғалабанинг аҳамиятини янада ошириб кўрсатишга (худди аҳамияти бусиз камдай) ҳаракат қилади, лекин жаҳон тарихчилиги бу борада ҳам зиддиятли фикрларга тўла.

Аслида Гитлер, кинонинг ўзида ҳам айтиб ўтилганидек, анча босиқ, ақлли ва айёр сиёсатчи бўлган. Кўпгина телба-тескари режалар популизм учунгина эълон қилинган, нацист элитасининг ўзида эса ўта прагматик, ақлли лойиҳалар муҳокама қилинган. Шу боисдан ҳам юқорида тилга олинган ҳужжатга кўпгина тарихчилар катта шубҳа билан қарайди.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида мазкур давр бўйича Ўрта Осиёнинг энг йирик мутахассисларидан бири, тожик тарихчиси Камолиддин Абдуллаевга мурожаат қилдим. Қириб юборилиши лозим бўлган халқлар рўйхати ҳақидаги саволимга жавоб бераркан, у қуйидагиларни айтди:

Ўз-ўзидан тушунарлики, ҳеч ким халқларни оммавий тарзда йўқ қилиш ниятида эмасди. Немис қўмондонлиги бутун дунё халқларининг болшевизмга қарши салиб юришиъга йўлбошчилик қилаётганини исботлашга ҳаракат қилаётган эди .

 

Шу мақсадда Вермахт таркибида руслардан, украинлардан, Кавказ, Ўрта Осиё халқларидан, поляклардан ва бошқалардан ҳарбий қисмлар тузилган эди. Яна Камолиддин Абдуллаевнинг фикрини келтираман:

Германия қуролли кучлари таркибида бошқа халқларнинг кўнгилли қўшилмалари тузилишининг геосиёсий сабаблари ҳам бор эди. Кавказ, Волгабўйи ва Ўрта Осиёга келганда, Гитлернинг стратегик мақсади уларнинг ёрдамида бетараф Туркияни ўз томонига оғдириб олиш ҳамда Кавказ ва Яқин Шарқ нефти устидан назорат ўрнатиш эди. Туркларга Германия ҳамда СССРнинг мусулмон халқлари ўртасида воситачи бўлиш таклиф қилинган эди.

Ўрта Осиёга келсак, бу борада нацист элитаси орасида ягона фикр йўқ эди. Кимдир уни Рейх таркибига қўшиб олишни таклиф қилган бўлса, яна кимдир ярим мустақил протекторат сифатида кўрарди. Уруш авж палласига чиқиб кетгач, бу масала унутилиб кетди. Лекин маҳаллий халқларни бутунлай қириб ташлаш ҳеч қачон реал мақсад бўлмаган .

Эслатиб ўтаман, ҳатто шак-шубҳасиз душман саналган халқ яҳудийларнинг ҳам тақдири бошида мавҳум бўлиб турган, дастлаб улардан ишчи кучи сифатида фойдаланилган, яҳудийлар масаласининг узил-кесил ҳал этилиши (Endl sung der Judenfrage) ҳақидаги қарор эса кейинроқ қабул қилинган. Бир сўз билан айтганда, нацистларда ҳам ҳар хил режалар тузилганини ва муҳокама қилинганини унутмаслик керак.

Камчиликлар

Фильмдаги Кичик Дебора (Елена Орехова) сюжет аркаси ишонарсиз чиққан. Унинг онаси қатлиомдан қандайдир йўл билан тирик қолганини, Моссад агенти шахсий қасоси учун ташкилот ресурсларини қандай жалб қилганини тушуна олмадим. Мазкур сюжет чизиғидаги бир қанча эпизодлар ишонарсиз, нотабиий чиққан.

Унинг бобоси Ҳанс (ўрта ёшли образи Антон Кораблёв, кекса образи Серго Сутягин) ҳам нега севгисидан воз кечиб, бирданига фашистга айланиб кетди, нега ёрини тап тортмай ўлдириб юборди, умрининг охирида пушаймон бўлдими, йўқми булар тушунарсизлигича қолган. Бу образларни жонлантирган актёрлар ижроси мени қониқтирмади уларнинг кўзларида бу саволларга жавоблар ҳам, шахсиятни кўрсатувчи ҳис-туйғулар ҳам акс этмаган.

Кўзимга ташланган яна бир клише Мусоқовнинг барча фильмларидаги сингари, бу ерда ҳам бақироқ аёллар ва довдир ёшлар бор.

Тарихий деталларни, тафсилотларни очиб беришда хатоликлар юзага келган. Масалан, 1939 йил Оққўрғонидаги ёзувлар ўша пайтнинг лотин алифбосида эмас, 1993 йилда қабул қилинган янги лотин алифбосида ёзилган. Ёзувни келтираман:

I.V.Stalin nomli kolxoz

Toshkent oblasti

Oqqo rg on rayoni

1929 йил майида Самарқанд орфографик конференциясида тасдиқланиб, 1940 йил майигача амалда бўлган яналифда бу ёзув қуйидагича кўринишда бўлиши лозим эди:

I.V. Stalin namli kolxөz

Taşkent oblasti

Aqqorƣan rayoni

Сталиннинг Молотов билан суҳбати чоғида бир неча кун муқаддам Берлиндан қайтган СССР ташқи ишлар комиссари ваҳима билан Гитлер яқин орада Польшага ҳужум қилишини айтади. Ваҳоланки Рейх Польшага ҳужум қилишини Кремль олдиндан билар ва бу ишда унга шерик эди. Польшанинг Литва ва Чехия билан ҳудудий ихтилофлари бунга баҳона қилиб кўрсатилганди.

Молотовнинг Берлинга сафари ва Риббентроп билан учрашуви чоғида, 1939 йил 23 августда имзоланган Германия ва Совет Иттифоқи ўртасидаги ҳужум қилмаслик тўғрисидаги келишув (Молотов-Риббентроп пакти) га махфий қўшимча баённома илова қилинган эди. Ушбу баённомада Польшанинг тақдирига ҳам тўхталиб ўтилган эди. Ғарбий Европа давлатларининг дўсти бўла туриб икки тоталитар диктатура орасида қолиб кетган Польша бўлиб олиниши керак эди. Пакт имзоланганидан бир ҳафта ўтиб, шу йилнинг 1 сентябрида Вермахт қўшилмалари Польшанинг Дансиг эркин шаҳрига бостириб кирди. Ўша куниёқ Германиянинг саттелити Словакия Польшага 50 минг кишилик қўшинини киритди. 17 сентябрь куни СССР қўшинлари Польша ерларига қадам қўйди. Мамлакат бу икки давлат ўртасида бўлиб олинди. Шунингдек, Вильнюс Литвага топширилди. Шундай қилиб, Иккинчи жаҳон урушининг бошланишига бир нечта давлатнинг Польшага бостириб кириши сабаб бўлди, агрессорлар орасида СССР ҳам бор эди.

Тарихчиларнинг таъкидлашича, аслида Ғарб давлатлари Иккинчи жаҳон уруши маданиятли инсониятнинг болшевизмга қарши кураши бўлади деб ҳисоблаб, шунга яраша тайёргарлик олиб борган ва шу боис Германияга ён бериб келган эди. СССР тепасига Лениндан сўнг эҳтиёткор Сталин эмас, романтик Троцкий келганида эди, у албатта Европа давлатларига қарши уруш очган, шунда Иккинчи жаҳон уруши ростан Европанинг СССРга қарши курашига айланган бўларди. Лекин Учинчи Рейхнинг режалари янада ваҳшийроқ бўлгани боис халқаро сиёсатдаги куч мувозанати ўзгариб кетди.

Фильмнинг якуний эпизод жуда яхши чиққан, бироқ бундай катта баённи бошқачароқ тугаца ҳам бўларди. Зеро фильм боши ва охири бор тугал ҳикоя эмас, балки хотира қуроқларидир. Унинг асосий қаҳрамони эса одамлар эмас, шу одамлар ҳаётини белгилаб берган мудҳиш урушдир. Шу боис кўрсатилган эпизод ҳикояни тугатиб бермайди, аксинча, ҳаёт давом этишини кўрсатади.

Хулоса ўрнида

Берлин Оққўрғон нинг умумий бюджети 2 441 580 000 сўмни (бугунги курсда 293 минг долларни) ташкил қилади. Бу пулга, кенг миқёсли тўлиқ метражли фильмдан ташқари, беш қисмли сериал ҳам олинган у фильм прокатидан сўнг намойиш этилади. Сериалга ҳозирча баҳо бера олмаймиз, фильм эса ҳар бир сўмни оқлайди. Барча киноижодкорлардан маблағдан мана шундай самарали фойдаланишни ҳамда бюджет масаласида очиқликни сўраб қоламиз.

Дарвоқе, Берлин Оққўрғон нинг яна бир жиҳати борки, уни ютуқлар бўлимидан ажратиб, охирига олиб қўйдим. Фильмнинг саунд-треклари мукаммал танланган бўлиб, эътирозга ва рақобатга ўрин қолдирмайди. Турли тилдаги, турли маданият ва халқларга оид композициялар ниҳоятда буюк дид билан саралаб олинган ва маҳорат билан у ёки бу қаҳрамонларга, воқеаларга, сюжет аркаларига боғлаб қўйилганки, уларни тинглаб тўймайсан. Айниқса титрларда янграган қўшиқ дилни эритиб юборади. Фильмнинг ўзидан ташқари унинг саунд-треклари ҳам алоҳида тўплам қилиб чиқарилса, шак-шубҳасиз хитга айланади. Қўшиқлар ҳар хил тилларда айтилиши, турфа маданиятларга мансублиги эса картинанинг бош ғоясини инсонийликни ва халқлар ўртасидаги дўстликни ўзида акс эттиради.

Элдар Ассанов

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео)

Тадбиркор БААга қарши ўйинни Абу-Даби шаҳридаги стадионда бевосита томоша қилди ва ўйиндан кейиноқ ушбу ваъдани берди.

Украина кутилмаганда ҳаво жангида ғалаба қозонди: F-16 Россиянинг Су-35 самолётини уриб туширди

Украина ҳаво жангида тарихий ғалабага эришди: тарихда биринчи марта Ғарбий F-16 қирувчиси Россиянинг Су-35 Фланкер самолётини уриб туширди.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Россия Маскка бошпана берадими?

Илон Маскнинг Доналд Трамп билан зиддиятидан сўнг Давлат Думаси Россия миллиардерга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини маълум қилди.

Россия аэродромларига ҳужум қилган дронларни ташиган юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳеч нимадан хабари бўлмаган

Бу ҳақида Украина президенти маьлум қилди.

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Мария Захарова Ўзбекистон Россияга юборган норозилик нотасига муносабат билдирди

Аввалроқ Ўзбекистон мигрантларга қўпол ва ҳурматсиз муносабатда бўлинаётганлиги юзасидан нота юборганди.

Кремль Украинага Полтава ҳақида эслатди

Украина Москва талабларини бажаришдан бош тортса, кўпроқ ҳудудини йўқотади. Бу огоҳлантиришни Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский берган.

Ҳожатхонада 10 дақиқадан кўпроқ ўтириш қандай оқибатларга олиб келишини биласизми?

Бу ҳақда илмий тадқиқотларда маълум қилинди.

Ҳоким фуқароларни президентга қарши туришга чақирди

Бу ҳақда у CNBC телеканалидаги мурожаатида айтиб ўтган.

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 2 поғона кўтарилди

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичининг сўнгги турида Қатарни мағлуб этгач (3:0), ФИФА рейтингида 2-поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди.

Жанубий Африка Республикасида кучли қор бўрони кузатилмоқда — Reuters

Мамлакат метеорология хизмати “тўқ сариқ” даражали огоҳлантириш эълон қилди.

Ню-Ёркдаги намойишда полиция 80 дан ортиқ одамни ҳибсга олди

Бу ҳақда New York Post полициядаги манбаларга таяниб ёзмоқда .

Кенг кўламли норозиликлар фонида АҚШда яна бир штатга миллий гвардия киритилди

АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.

НАТО саммити кун тартибидан Украинани аъзоликка чақириш ва ёрдам масаласи чиқариб ташланди

24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.

Янгийўл туманида “KamAZ” велосипедда кетаётган болани уриб юборди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дунёдаги энг машҳур тиктокчи Хаби Лейм АҚШдан чиқариб юборилди

АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.

Фирибгарлар ижтимоий сўровлар ниқоби остида одамларга қўнғироқ қилишмоқда

Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Туркияда яшириниб юрган Ўзбекистонлик аёл Тошкентга экстрадация қилинди

Жиноятчи аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда бериб, уларни Туркияга олиб келган.

Россия 2026 йилда "хавфсизлик ёстиғи"сиз қолиши мумкин

Миллий фаровонлик фонди — ҳукуматнинг «қора кунлар» учун асосий захираси — тез суръатда камаймоқда.

Машҳур блогер Хаби Лейм АҚШ иммиграция қонунларини бузгани учун Лас-Вегас халқаро аэропортида ҳибсга олинди

Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.

ЭC Россияга қарши санктсияларнинг 18-пакетига 70 та суд ва 22 та банкни киритиши мумкин

Бундан ташқари, SWIFT тизимидан узиладиган 22 та банк учун чекловлар жорий этилиши режалаштирилган.

Ғазода ёрдамга кетаётган фаластинликларга қарата ўқ отилди

Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.

Украина Европа газ бозорида инқилоб қилиши мумкин — The Telegraph

Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.

БМТ: Жаҳонда туғилиш даражаси кескин пасаймоқда

БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.

Лос Анжелесда норозиликларга 700 нафар денгиз пиёда аскарлари сафарбар этилди

АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.

БМТ: Ғазодаги мактаб ва университетларнинг 90 фоиздан ортиғига зарар етказилган ёки вайрон қилинган

БМТнинг Мустақил халқаро тергов комиссиясига кўра, Фаластин анклавида “болалар, жумладан, ўсмирлар таълими ва ўқитувчиларнинг ҳаёти ачинарли аҳволда.

Ўзбекистон томони Россияда мигрантларга қарши рейд бўйича хавотирини билдирди

Миграция агентлиги Россиядаги рейд жараёнида меҳнат муҳожирларига нисбатан куч қўлланилиши ҳолати юзасидан расмий муносабат берди.

Австриядаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Полиция кенг қамровли хавфсизлик амалиётини бошлади

Ҳиндистонда интернет ўчириб қўйилди

Бунга этник гуруҳ етакчиларининг ҳибсга олиниши оқибатида норозилик намойишлари бошлангани сабаб бўлган.

Амирсойда бино ёниб кетди

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:13 да ўраб олинган ва соат 04:20 да ўчирилган.

Ҳиндистонда интернет ўчириб қўйилди

Бунга этник гуруҳ етакчиларининг ҳибсга олиниши оқибатида норозилик намойишлари бошлангани сабаб бўлган.

Амирсойда бино ёниб кетди

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:13 да ўраб олинган ва соат 04:20 да ўчирилган.

Бухорода 2 ёшли боланинг томоғидан иккита танга чиқариб олинди

Тангалар унинг қизилўнгачида тиқилиб қолган.

АҚШда сальмонеллалар авж олмоқда: 2 миллион дона тухум қайтариб олинди

Касаллик ёш болалар, катталар ва иммунитети заиф одамлар учун ҳам ўлимга олиб келиши мумкин.

Испанияда ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойиши ўтказилди

У, шунингдек, Испания Бош вазири Педро Санчес бошчилигидаги ҳукуматнинг Каталония сиёсий кучлари билан эришган келишувларини кескин танқид қилди.

Тошкент аэропортида чироқ ярим соатга ўчиб қолди

Маълумотларга кўра, реконструкция ишлари доирасида 10 дақиқалик режали ўчириш режалаштирилган бўлган, бироқ кутилмаган қисқа туташув сабаб узилиш чўзилган.

Лос-Анжелесда 50 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди

Полиция маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлардан бири ҳуқуқ-тартибот ходимига Молотов коктейли отган

Россия “ўргимчак тўри” операциясига жавобан Ровендаги ҳарбий аэродромга зарба берди

Маҳаллий маъмурият Россия дронлари ва ракеталари тунда Ривне вилоятига ҳужум қилганини тасдиқлади.

Марказий Осиёдаги энг йирик музлик — Федченко музлиги 40% га эриб кетди

Бу ҳолат Амударё ҳавзасидаги сув муаммоларини янада кескинлаштириши мумкин.

Қуръон курсларида таҳсил олган 24 нафар вояга етмаган ўқувчи жинсий зўравонлик қурбони бўлган

Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.

Довул Техасда 160 000 дан ортиқ аҳолини электрсиз қолдирди

“Репорт” ТАССГА таяниб , бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Эрон АҚШга ядровий музокаралар бўйича таклифини тақдим этди

Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.

Муҳаммад Синварнинг жасади туннелдан топилди

Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.

Украина дронлари Чувашиядаги электроника заводига ҳужум қилди

Россиянинг Чувашия республикасидаги йирик электроника заводига икки украин дрони тушиб, ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилди. Ҳодиса оқибатида жабрланувчилар қайд этилмади, хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

АҚШда иммиграция сиёсатига қарши намойишлар бўлиб ўтяпти: Ўзбекистон ТИВ фуқароларни огоҳликка чақирди

Лос-Анжелесда уч кундан бери АҚШ президенти Доналд Трампнинг иммиграция сиёсатига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда.

Хитой цемент заводлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни сиқиб чиқармоқда

Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.

Лос-Анжелесдаги намойишларда Ўзбекистон фуқаролари қатнашяптими?

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.

Озарбайжоннинг фашизм устидан қозонилган ғалабадаги роли

Иккинчи жаҳон урушида Озарбайжоннинг роли жуда муҳим ва аҳамиятли эди. Озарбайжон урушнинг ҳам ҳарбий операцияларига, ҳам иқтисодий ва стратегик соҳаларига катта ҳисса қўшди. Озарбайжон халқи фронтда ҳам, орқада ҳам катта мардонавор туриб, армияга зарур ёрдам кўрсатди. Уруш бошланганда Озарбайжон аҳолиси фронтга кетишга тайёр эди.

Хон Юнис шаҳрида узунлиги тахминан 1,5 километр бўлган ер ости туннели вайрон қилинди

Исроил мудофаа кучлари вайронагарчилик видеосини эьлон қилди.

Москвадаги заводда ёнғин: қурбонлар бор

Ёнғинни ўчиришга 30 дан ортиқ қутқарувчи ва 7 та ўт ўчириш машинаси жалб этилган.

Фирибгарлар сайёҳларнинг карталаридан 30 миллион долларга яқин пул ўғирлаган

Камида 268 киши фирибгарлар қурбонига айланди.

Тошкентда мотоцикл ва скутер тўқнашди, қурбонлар бор

Тўқнашув натижасида ҳар икки ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари сабаб ҳалок бўлган.

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Германияда миллионта сиғимга эга бомбапаноҳлар яратилади – DW

BBК раҳбари юқори ҳимоя даражасига эга янги бункерлар қуриш кўп вақт ва маблағ талаб қилишини таъкидлади.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: кучайиши бошланганидан бери қурбонлар сони 55,000 га яқинлашди

Бу ҳақда хабар бермоқда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Мюнхен полицияси одамларга пичоқ билан ҳужум қилган аёлни отиб ўлдирди

Мюнхенда полиция одамларга пичоқ билан ҳужум қилган аёлни отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда Германиянинг Билд нашри .

Сурияда дроннинг машинага зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Қатарнинг Ал Жазеера телеканали манбасига таяниб хабар берди .

Калифорния губернатори Трампнинг штатга қўшин юбориш ҳақидаги қарорига қарши

Бу ҳақда CНН телеканали хабар бермоқда.

Ямандаги масжиддаги отишмада тўққиз киши ҳалок бўлди

Манбаларга кўра, воқеа 7 июнь куни диндорлар шом намозига тўпланган Карн ал-Асад қишлоғида содир бўлган. Агентлик тахминига кўра, ҳужумчи руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин.

Трамп Лос Анжелесга Миллий гвардия қўшинларини юборишга буйруқ берди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.

Колумбияда президентликка номзод шахс отиб ташланди

Колумбияда 15 ёшли ўсмир президентликка номзодга қарата ўқ узди.

Вазият чидаб бўлмас: Швейцарияда кўчкидан кейин қишлоқ йўқ бўлди

Швейцариядаги кўчкидан кейин ҳукумат Блаттен қишлоғини бошқа жойда қайта қурмоқчи.

Словакия Бош вазири мамлакатимизга ташриф буюради

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хитойда COVID-19 дан хавфлироқ янги вирус аниқланди

Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги вирус қайд этилди. Ҳозирча у фақат кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, бироқ штаммлардан бири инсонларга юқиши мумкинлиги аниқланган.

АҚШ сенаторлари Россия қайта қуролланишини англамаптиди — Фридрих Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ Конгрессидаги айрим сенаторларни Россиянинг қайта ҳарбий қуролланиш ҳаракатларини тушунмасликда айблади. Унинг фикрича, улар Москва томонидан олиб борилаётган тайёргарлик кўламини ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилмаяпти.

Маск Трампга импичмент талаб қилди ва янги сиёсий партия тузмоқчи

Tesla раҳбари Илон Маск президент Доналд Трампни ношукурликда айблаб, унга нисбатан импичмент чақириқларини оммавий равишда қўллаб-қувватлади.

Россияда болаларга "энергетик" сотганлар учун 500 минг рублгача жарима белгиланди

Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун: ▪️жисмоний шахсларга — 50 минг рублгача (8,1 млн сўм), ▪️мансабдорларга — 200 минг рублгача (32 млн сўм), ▪️компанияларга — 500 минг рублгача (81 млн сўм) жарима солинади.

Даҳшат! Жанубий Африкада "батут" 12 метр баландликка учиб кетди

Жанубий Африка Республикасида ичида болалар бўлган "батут" 12 метр баландликка учиб кетди.

Мумбай аеропортида қўл сумкасида 40 га яқин заҳарли илонлар билан Таиланддан учиб келган йўловчи қўлга олинди

Бу ҳақда якшанба куни кечқурун Ҳиндистон божхона хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятида эшак гўштидан сомса тайёрлаб, сотганларга ҳукм ўқилди

Маълум қилинишича, Нурафшон шаҳрида фуқаро ўндан ортиқ эшакни сўйиб, сотиб келган.

Туркманистондаги “Дўзах дарвозаси” ёниши уч баравар камайди

Бу ҳақда “Туркменгаз” давлат концернига қарашли Табиий газ илмий-тадқиқот институти лабораторияси мудири Ирина Лурьева TESC 2025 халқаро конференциясида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

Зеленский: "Россия кейинги ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда"

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга сафар қилган украин делегациясининг ҳисоботларини эшитди, деб хабар берилади унинг Telegram-каналида.

Ҳиндистонда энг баланд темир йўл мости очилди. У 20 йилдан ортиқ вақт қурилган

у Эйфель минорасидан 35 метр баланд.

Европа Украинани АҚШсиз қўллаб-қувватлашга қодирлигини эълон қилди

Қўшма Штатлар Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга қарор қилган тақдирда ҳам Европа Украина қаршилигини қўллаб-қувватлашга қодир, деди Германиядан қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштириш учун масъул немис генерали Кристиан Фрейдинг Реутерс агентлигига.

Ғарб Украинадаги вазият умидсиз эканини эълон қилди

Бу ҳақда иқтисодчи Филипп Пилкингтон Х ижтимоий тармоғида ёзди .

ПМC Wагнер Африка мамлакатидан чиқишини эълон қилди

Бу ҳақда Лента.руъга компания матбуот хизмати хабар берди.

Келажакдаги фалокат сабаби сифатида янги вирус номланди

АҚШ олимлари янги коронавирус ҲКУ5-CОВ-2 ни топдилар, у одамларни юқтиришдан атиги битта мутатсион бўлиши мумкин. У Хитойда кўршапалак намуналаридан ажратилган ва тадқиқотга кўра, маълум ўзгаришлар билан инсон ҳужайраларига кириб боришга қодир. Натижалар Натуре Cоммуниcатионс журналида чоп этилган .

12 мамлакатда 20 киши болаларни жинсий савдоси иши бўйича ҳибсга олди

“Репорт” Euronews телеканалига таяниб хабар беришича , ҳибсга олинганлар орасида Европа, АҚШ ва Лотин Америкасидан келган тиббиёт ходими ва икки нафар ўқитувчи бор.

Россиянинг Киевга ракеталар ва дронлар билан зарба бериши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

6 июн тонгида Россия томонидан Украина пойтахти Киевга ракеталар ва дронлар ёрдамида кучли ҳужум уюштирилди. Ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар одам турли тан жароҳатлари билан жабрланди.

Италияда футболчига саратон касаллигини тилаган ҳакам икки йилга футболдан четлатилди

Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри ёзмоқда.

Трамп ва Маск ижтимоий тармоқларда даҳанаки жангларга киришди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Tesla ҳамда SpaceX хўжайини, Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE)нинг собиқ раҳбари Илон Маск 5 июнь куни ижтимоий тармоқларда кескин можарога киришди. Трамп, хусусан, Маскнинг компанияларини субсидиялардан маҳрум қилиш билан таҳдид қилган ва Маск SpaceX Dragon космик кемаси фаолиятини зудлик билан тўхтатаётганини айтиб, жавоб қайтарган.

Ғазода Исроил армиясининг 4 нафар аскари ўлди

Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.

Тошкент вилоятида эшак гўштини сотганларга 2 йил қамоқ жазоси тайинланди

Оҳангаронда тезкор тадбир пайтида 23 бош тирик ва 15 бош сўйилган эшак аниқланди.

GHF гуруҳи Ғазода ёрдам жойларини иккинчи кун ҳам ёпиқ қолдирди

Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган GHF ташкилоти Ғазодаги ёрдам тарқатиш нуқталарини иккинчи кун ҳам очмаслигини эълон қилди. Бу қарор фожеали ҳужумлардан сўнг қабул қилинди.

Эрондан Нахчивон орқали Туркияга кетаётган юк машинасидан катта партия марихуана топилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади

"Бизга зарар етказмоқчи бўлганларнинг мамлакатимизга киришига йўл қўймаймиз", деди Трамп.

Маск Х ижтимоий тармоғида Трампнинг янги қонун лойиҳасига қарши курашмоқда

Ушбу қонун лойиҳаси федерал харажатларни ва АҚШ давлат қарзини янада оширишни назарда тутади. Маск эса бошидан харажатларини 2 баравар камайтириш тарафдори эди.

Россиянинг зарбалари туфайли Украинанинг Суми вилоятидан 8 мингга яқин бола эвакуация қилинди

Бу ҳақда Шарқий Европа ҳисобот бюросига вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Григоров маълум қилди .

Байден президентлик давридаги имзолари учун тергов қилинади

АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг руҳий саломатлиги яширилгани ва автокалам орқали қарорлар имзолангани ҳақида тергов ўтказишни буюрди. Байден эса бу айбловларни рад этиб, барча сиёсий қарорлар шахсан ўзи томонидан қабул қилинганини билдирди.

Исроил 2024 йилда 14 млрд долларлик ҳарбий шартномалар тузган

Ғазодаги урушга халқаро танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда, Исроил 2024 йилда тарихдаги энг йирик мудофаа шартномаларини — қарийб 15 млрд долларлик келишувларни имзолади. Келишувларнинг ярмидан кўп қисмини Европа давлатлари ташкил этди.

Ҳиндистоннинг етти штатида кучли ёмғир, сув тошқини ва кўчкилар оқибатида 44 киши ҳалок бўлди

Мамлакатнинг шимоли-шарқида 29-майдан бери ёғингарчилик давом этмоқда.

Трамп Исроилга Ғазодаги геноцидни давом эттириш учун рухсат берди(ми)?

АҚШ шу тариқа Ғазода инсониятга қарши содир этилган жиноятларни қўллаб-қувватлашини очиқ тасдиқлаган.

Самарқанддаги трансформаторда ёнғин чиқди

Шунга кўра, 1 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 14:31 етиб бориб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Канада иммиграция қонунларини янада мураккаблаштирмоқда

Канада ҳукумати мамлакатда ноқонуний миграция ва жиноят оқимини чеклаш мақсадида янги, қаттиқроқ миграция қонун лойиҳасини тақдим этди. Унга кўра, бошпана сўровлари чекланиши ва миграция аризаларини кўриб чиқиш вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Трамп: «Си Жинпинг билан келишув қилиш жуда қийин»

АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.

НАТО Европа давлатларини ҳаво мудофаасини беш баробар кучайтиришга чақирди

НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Ҳиндистонда номаълум йиртқич ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

NDTV телеканали хабарига кўра, Мадҳя-Прадеш штатида содир бўлган ҳодиса оқибатида ўндан ортиқ киши жароҳат олди, яна 6 киши ҳалок бўлди.

18 йил олдин йўқолган 3 ёшли қизалоқ қайтадан қидирилмоқда

Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.

Трампнинг набирасига "куёв" келди

"Куёв" кечқурун девордан ошиб ўтган.

Покистонда зилзила пайтида 200 дан ортиқ маҳкум қамоқхонадан қочиб кетди

Reuters агентлигининг хабар беришича, Покистоннинг Карачи шаҳрида жойлашган Малир қамоқхонасидан камида 216 маҳкум зилзила сабабли эвакуация пайтида қочиб кетган.

Францияда эркак масжиддан Қуръон ўғирлаб, уни эшик олдида ёқиб юборди

Бу ҳақда 3 июнь куни Рона департаменти масжидлари кенгаши сайтида хабар берилди.

Тошкентда 19 ёшли йигит осилган ҳолда топилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Россияда World of Tanks ўйинини яратган компания миллийлаштирилди — ОАВ

Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.

Германияда Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли портламаган бомбалар сабабли аҳоли эвакуация қилинмоқда

Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.

Тошкент вилоятида 24 ёшли қиз ўлик ҳолда топилди

2025 йил 10 май куни Қибрай тумани "Ботаника" МФЙ Ботаника Вир кўчаси 65-уйда яшовчи 24 ёшли қиз ўз уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Қрим кўпригида ҳаракат тикланди

Ҳозирча расмийлар Қрим кўпригига шикаст етгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдиргани йўқ.

Россия Украинанинг Суми, Одесса, Харков ва Херсон вилоятларига дронлар билан ҳужум қилди

Херсон вилоятида эса бир киши ҳалок бўлган, яна 13 киши яраланган

Нигерияда сув тошқинлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Сув тошқинлари минтақада сўнгги 60 йил ичида содир бўлган энг ёмони деб таърифланган.

Исроил халқаро изолятсияга тушиши мумкин

Бу ҳақда Блоомберг агентлиги хабар бермоқда.

АҚШ қурол захираларини мисли кўрилмаган даражада тўлдирмоқда

Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.

«Disney» дунё бўйлаб яна юзлаб ходимларини қисқартирмоқда

«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.

Олимлар Россияда чигирткадан тайёрланган ун билан нон ёпишни таклиф қилмоқда

Жанубий Урал давлат университети муҳандислари озиқ-овқат нархлари ошиб бораётган шароитда оқсилли ундан фойдаланиш йўлини кўрсатмоқда.

Франция қамоқхоналарида жой етишмовчилиги хавотирли даражага етди

Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.

Хорижда маъшуқасини қасддан ўлдириб, ертўлага кўмган шахсга суд ҳукми ўқилди

«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросининг АҚШдаги яшаш манзили аниқланиб, Ватанга қайтариб келинди.

Италияда Этна вулқони яна "уйғонди"

Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.

Колорадода Исроил тарафдорларининг тинч намойишига ҳужум уюштирилди

Ҳужумни амалга оширган шахс воқеа жойида қўлга олинди. У Эль-Пасо округида яшовчи Миср фуқароси

Эрон АҚШнинг ядровий таклифига салбий жавоб тайёрламоқда

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда Реутерс агентлиги эронлик дипломатга асосланиб хабар берди.

АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирганлар жиноий жавобгарликка тортилади

АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Брянск вилоятида поезд ҳалокати туфайли жабрланганлар сони 104 нафарга етди

Брянск вилоятининг (Россия Федерацияси) Вигоничский туманида поезд устига кўприкнинг қулаб тушиши оқибатида жароҳатлаганлар сони 104 нафарга етди, деди вилоят губернатори Александр Богомаз.

Зеленский: «Ўргимчак тўри» операцияси тарих дарсликларига киритилади

Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.

Ҳиндистондаги тошқинлар оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина дронларининг Россия аэродромларига ҳужумларини тасдиқлади

Вазирлик маълумотларига кўра, дрон ҳужумлари оқибатида ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар орасида қурбонлар бўлмаган, барча ёнғинлар бартараф этилган.

Германияда самолёт уй устига қулади. Қурбонлар бор

“Bild” газетаси хабарига кўра, қулашдан олдин учувчи диспетчерларни двигателдаги муаммо ҳақида огоҳлантирган ва энг яқин аэродромга фавқулодда қўниш сўраган.

Тошкентда МАН ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

BBC: Украина дронлари Россия авиабазаларига оммавий ҳужум уюштирди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.