Бердимуҳаммедов Эдўғанни Нобель мукофотига номзодликка кўрсатишни таклиф қилди

Бердимуҳаммедов Эдўғанни Нобель мукофотига номзодликка кўрсатишни таклиф қилди

Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған номзодини Тинчлик учун Нобель мукофотига кўрсатишни таклиф қилди. Бу ҳақда у бугун, 16 март куни Туркий Давлатлар Ташкилотининг Анқарада бўлиб ўтган навбатдан ташқари саммитида сўз очди.

У ўзининг Ражаб Тойиб Эрдўған билан дўстлиги 22 йиллик тарихга бориб тақалишини урғулади.

“Қадрли дўстим Ражаб Тойиб Эрдўған! Биз сиз билан 22 йилдан буён танишмиз. Бу йиллар ичида Туркманистонга кўрсатган ёрдамингиз учун туркман халқи номидан самимий миннатдорлик билдираман”, дейди Бердимуҳамедов.

У, шунингдек, Эрдўған дунёда муҳим сиёсий шахсият эканини айтди.

Бердимуҳамедов сўзида давом этиб, Эрдўған Тинчлик учун Нобель мукофотини олишга лойиқ раҳбар эканини билдирди.

“У нафақат ўз халқи, балки бутун мусулмон халқларининг тинч-тотув яшаши учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Эрдoған минтақада ва дунёда тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва халқаро муносабатларда ўзаро тушунишни таъминлаш борасида улкан ишларни амалга оширмоқда. Буларни инобатга олган ҳолда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни Тинчлик учун Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатамиз ва бу йўналишдаги барча таклифларни қўллаб-қувватлаймиз. Эрдўған ҳақиқатан ҳам ушбу халқаро мукофотга лойиқ бошқарувчи”, дейди Туркманистоннинг собиқ Президенти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!