Bloomberg’нинг ёзишича, бу йил Евроиттифоқ ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг деярли учдан тўрт қисми тоза, яъни қайта тикланувчи манбалар ҳиссасига тўғри келмоқда.
🇦🇺 Австралиянинг учта штатдаги электр таъминоти компаниялари аҳолига кун давомида камида уч соат бепул электр энергияси беришга мажбур бўлади. Бу соатларда қуёш электр станциялари зарурдан ҳам кўпроқ энергия ишлаб чиқаради ва натижада электр нархи ҳатто манфий даражагача тушиб кетади. Ғоя оддий: истеъмолни шу кундузги вақтга кўчириш ва шомдаги юкламани камайтириш, чунки кечқурун тарифлар кескин ошиб кетади.
📊 Шамол ва қуёш электр станциялари жадал ривожланаётгани туфайли Хитойда январдан сентябргача кўмир ва газдан электр ишлаб чиқариш 1 фоизга камайди, гарчи электр энергиясига бўлган талаб қатъий ошган бўлса-да. Чиқиндилар миқдори бўйича бу, гўё Германиядаги кўмир электр станцияларининг ярми бир вақтнинг ўзида ўчириб қўйилганига тенг.
📉Келажакда электр энергияси истеъмолининг ўсиши — электромобиллар, иссиқлик насослари ва ҳатто дата-марказлар ҳисобига — электр тармоқлари билан боғлиқ харажатларни камайтириши керак. Чунки бу харажатлар ҳар бир киловатт-соатга тақсимланади. Демак, истеъмол ошгани сайин, ҳар бир энергия бирлигига тўғри келадиган тармоқ харажати камаяди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Терговга кўра, давлат компанияси билан ишлайдиган пудратчилар етказиб берувчи мақомини олиш учун шартнома суммасининг 10–15 фоизини тўлашга мажбурланган.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.