Белгород вилоятининг Красное қишлоғи ўққа тутилди

Белгород вилоятининг Красное қишлоғи ўққа тутилди

Россиянинг Белгород вилояти Шебекино шаҳри яқинидаги Красное қишлоғи ўққа тутилди, деб маълум қилди губернатор Вячеслав Гладков. Қайд этилишича, қурбонлар йўқ.

Губернаторнинг сўзларига кўра, снаряд парчалари хусусий турар-жой биносига жиддий зарар етказган. Яна икки портлаш натижасида деразаларга урилган, шунингдек, парчалар девор ва панжараларни шикастлантирган. Бундан ташқари, портлаш электр тармоғига зарар етказган.

Кеча "Новая газета — Европа" нашри Украинада уруш бошланганидан бери Россиянинг чегарадош ҳудудлари камида 350 марта ўққа тутилгани ҳақида мақола чоп этди.

Газетанинг ёзишича, Шебекино шаҳри ва қўшни аҳоли пунктлари қиш бошидан бери камида 27 марта ўққа тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!