Бугунги глобаллашув даврида гиёҳвандлик тобора кенг илдиз отиб, инсоният ҳаётида катта хавф солиб бормоқда. Бу аср вабосига қарши кураш юртимизда давлат сиёсатига чиққани унинг чегара билмаслиги, ёши ва ирқи, миллати, ижтимоий келиб чиқишини танламаслиги, миллат генофондига зиёни билан хавфлилигида. Шу боис мазкур иллатга қарши курашиш, унга барҳам беришга катта эътибор берилмоқда. Президентимиз томонидан 2025 йилнинг 3 ноябрида имзоланган “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони бу иллатга қарши эълон қилинган курашни янада жадаллаштиришга қаратилган. Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси, тарқатилишининг олдини олиш ҳамда муносиб тўсиқ қўйиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мунтазам равишда тезкор-қидирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Куни кеча Бектемир туманида пойтахт ИИББ ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда заҳри-қотилни яширин равишда тарқатиб юрган шахс қўлга олинди. Унинг вақтинча яшаб келаётган хонадонида ўтказилган тадбирда турли хилдаги умумий оғирлиги 2 кг 200 гр, истеъмол учун қадоқлаб сотилганда 66 700 дона – бир марталик дозани ташкил этувчи гиёҳвандлик моддалари ҳамда муқим яшаш жойи бўлган Жиззах вилоятидаги ҳовли ҳудудига кўмиб қўйилган 800 гр синтетик гиёҳвандлик моддалари топилиб далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Гумондорнинг мазкур оғуларни кимдан олгани, унинг манбааларини аниқлаш бўйича тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.