АҚШ вақти билан 19 июнь оқшомида Эл-Пасо шаҳри (Техас штати) мезбонлигида ўтказилган Мелиқўзиев—Росадо жанги атиги 3 раунд давом этди. Жанг аслида 12 раундга белгиланганди. 1-раунд Бектемирнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва у ҳатто раунд сўнгида Габриэлни нокдаун ҳолатига туширди. 2-раундда эса боксчилар бироз сокинлашди. 3-раундга келиб Мелиқўзиев ҳужумга ўтган бир вақтда Росадонинг ўта кучли ўнг қўл зарбасини қабул қилди ва чуқур нокаут ҳолатига тушди. Шу тариқа жанг якунланди.
Росадо бу ғалаба орқали Бектемирнинг WBA Continental ва WBO International камарларига эга чиқди.
Қайд этиш жоиз, бу Бектемир Мелиқўзиев учун профессионал боксдаги илк мағлубият бўлди. У Росадога қадар 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба (6 тасида нокаут билан) қозонганди.
Туркия суд тизими мустақил эканини айтаётганларнинг барчаси "ҳақиқатни била туриб, бошини қумга тиқиб, онгли равишда бу жиноятга шерик бўлмоқда," дея таъкидлади қамоққа олинган Истанбул мери Экрем Имомўғли.
Манба маълумотларига кўра, марказ ҳудуди устидан учувчи аппаратнинг камида беш марта учиб ўтгани қайд этилган. Ҳар бир парвоздан сўнг аппарат ҳеч қандай из қолдирмай ғойиб бўлган.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.