Беҳаё суратлари туфайли ўзини ўлдиргани айтилган самарқандлик келинчак иши қайта кўриб чиқилади

Беҳаё суратлари туфайли ўзини ўлдиргани айтилган самарқандлик келинчак иши қайта кўриб чиқилади

Ижтимоий тармоқларда Ургут туманида 19 ёшли келиннинг фотосурати "Telegram" тармоғидаги беҳаё каналга чиқариб юборилгани сабабли ўзини ўзи осиб қўйганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижасига кўра жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳакида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилиб, бекор қилинди ва қўшимча текшириш ҳаракатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказиш хакида кўрсатма берилди.

Қўшимча текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қонуний қарор ҳақида кенг жамоатчиликка эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!