BBC: Германияда Сербия терма жамоасининг етти нафар мухлиси инглизлар билан муштлашгани учун ҳибсга олинди

BBC: Германияда Сербия терма жамоасининг етти нафар мухлиси инглизлар билан муштлашгани учун ҳибсга олинди

Германияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги Европа чемпионатида миллий терма жамоаларнинг биринчи тур ўйини олдидан британияликлар билан муштлашувдан сўнг етти нафар сербиялик ишқибоз ҳибсга олинди.

"BBC" хабарига кўра, мухлислардан бирига оғир тан жароҳати етказгани учун жиноий иш очилган.

«С» гуруҳидан ўрин олган Сербия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 0:1 ҳисобида якунланди. Учрашувдаги ягона гол Жуд Беллингем томонидан киритилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!