Байрут яқинидаги қамоқдан 40 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди. Натижада...

Байрут яқинидаги қамоқдан 40 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди. Натижада...

Ливаннинг Баабда шаҳрида 40 маҳбус ва бир судланувчи қамоқдан қочиб кетишди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳужумчилар қўриқчиларни камераларга қамаб қўйишган, улардан бирини эса қаттиқ калтаклашган.

Маълум қилинишича, хавфсизлик кучлари таъқибидан қочиб қутулиш учун машина ўғирлашган жиноятчилардан беш нафари ушбу автоулов билан Хадат ҳудудидаги дарахтга урилиб, бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этишган. Яна бир қочқин эса оғир жароҳат олган.

Ҳозиргача бир неча қочқин қўлга олинган. Хавфсизлик кучлари маҳбусларни қидириш ва ҳибсга олиш бўйича операция ўтказилаётган қамоқхона ҳудуди ва унинг атрофини ўраб олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!