Америка президенти Жо Байден ўзининг ҳукмронлиги даврида Африкага биринчи ташрифи билан Ангола Республикасига келди.
Angop нашри хабарига кўра, уни 4 февраль куни халқаро аэропортда республика Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Тете Антонио кутиб олди.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг Африка масалалари бўйича директори Фрэнсис Браунга кўра, Вашингтон Анголани стратегик ҳамкор ва минтақавий етакчи сифатида кўради.
Маълумотларга кўра, Байден Луандага ташрифи доирасида президент Жоау Лоуренсу билан музокаралар ўтказиб, республиканинг G7 билан ҳамкорлиги ва истиқболли Анголани Конго Демократик Республикаси ва Замбия билан боғлайдиган 800 километрлик темир йўл қурилишини ва Танзанияга Ҳинд океани соҳилларига чиқишни муҳокама қилди. Америка раҳбари, шунингдек, АҚШнинг Африкадаги сиёсати истиқболларини ҳам баён қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, америкаликлар 1975 йилда мустақилликка эришгандан сўнг, ўша пайтда апартеид сиёсати олиб борилган Жанубий Африка билан биргаликда Ангола ҳукуматини узоқ вақт давомида тан олмаган эди. Ангола ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар фақат 1993 йилда ўрнатилган. Шу нуқтаи назардан, Байденнинг ташрифини тарихий деб ҳисоблаш мумкин.
Ҳозирда 38 миллионга яқин аҳолига эга ва Африкада нефть экспорти ҳажми бўйича иккинчи ўринда турадиган Ангола табиий ресурслар: олмос, уран, мис, темир рудаси, кўплиги ҳисобга олинса, қитъанинг энг қулай ривожланиш истиқболига эга мамлакатлардан бири ҳисобланади. Шу пайтгача мамлакатнинг етакчи ҳамкорлари Хитой ва Ҳиндистон бўлган бўлса, охирги пайтларда унинг АҚШ билан иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий алоқалари жадал ривожланмоқда.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.