Оқ уй веб-сайтига кўра, АҚШ президенти Жо Байден Америка демократик институтларида «ишонч ва жавобгарликни тиклаш» учун учта йирик ислоҳотни таклиф қилди.
Биринчи ислоҳот конституцияга ўзгартириш киритишни ўз ичига олади, бу «ҳеч бир президент қонундан устун эмаслигини ва ўз лавозимида бўлган вақтида содир этган жиноятлари учун таъқиб қилинишга қарши иммунитетга эга эмаслигини аниқ кўрсатиб беради».
«Бу мамлакат оддий, аммо чуқур тамойилга кўра асос солинган: ҳеч ким қонундан устун эмас. Америка Қўшма Штатлари президенти ҳам. АҚШ Олий суди судьяси ҳам. Ҳеч ким», — деб ёзди Байден The Washington Post`да эълон қилинган рукнида.
АҚШнинг амалдаги раҳбари собиқ президент Дональд Трампнинг даъвоси бўйича Олий суднинг 1 июлдаги қарорини ҳам танқид қилди. Суд, хусусан, собиқ президентлар шахсий хатти-ҳаракатлари учун эмас, балки расмий хатти-ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ҳақида қарор чиқарганди. Байденнинг сўзларига кўра, бу «президентни қўлидан келганини қилишдан чеклайдиган нарса йўқ» деган маънони англатади.
Иккинчи ислоҳот доирасида Байден Олий суд судьяларининг ваколатларини 18 йил билан чеклашни таклиф қилмоқда, бу, унинг фикрича, «уларнинг мунтазам алмашинувини таъминлашга ёрдам бериши керак». Америка Конституциясига кўра, Олий суд судьялари умрбод хизмат қилади.
Учинчи ислоҳот Олий суд судьяларининг «совғаларни ҳисобга олиши, оммавий сиёсий фаолиятдан воз кечиши, ўзлари ёки турмуш ўртоқлари ўртасида молиявий ёки бошқа манфаатлар тўқнашуви юзага келган ҳоллардан воз кечиш»ни талаб қиладиган мажбурий хулқ-атвор кодексини жорий этишни назарда тутади.
CNN`нинг таъкидлашича, Байден 2021 йилда Олий судга таркибий ўзгартиришлар киритишни ўрганиш учун комиссия тузган, аммо у таклифлари амалга ошмаган. Бу вақт ичида АҚШ Олий суди демократлар танқидига учраган бир қанча баҳсли қарорлар қабул қилди. Улар орасида аборт ҳуқуқини бекор қилиш, таълимга қабул қилишда позитив дискриминациялар ва қуролга эгалик ҳуқуқларини кенгайтириш бор.
Байден таклиф қилган ислоҳотлар Конгресснинг маъқулланишини талаб қилади, унинг ҳозирги таркибига кўра бунга эришиш қийин бўлади, чунки Вакиллар палатасини республикачилар назорат қилади ва демократлар Сенатда сезиларсиз кўпчиликка эга. Конституцияга ўзгартириш киритиш барча штатлар иштирокидаги мураккаброқ жараённи ҳам талаб қилади, буни амалга ошириш деярли мумкин эмас, деб ёзади CNN.
АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Дональд Трамп Республикачилар партиясидан номзодини қўймоқда. Демократлардан номзодини қўйишни режалаштирган Жо Байден пойгадан чиққанини эълон қилди. У Трамп билан муваффақиятсиз дебатдан кейин партиядошларининг босими остида шундай қарорга келди. Байден вице-президент Камала Ҳаррисни демократлар номзоди сифатида маъқуллади.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.