Байден АҚШ фуқароларини Эронга ташриф буюришдан тийилишга чақирди

Байден АҚШ фуқароларини Эронга ташриф буюришдан тийилишга чақирди

АҚШ Президенти Жозеф Байден мамлакат фуқароларини Эронга ташриф буюришдан тийилишга чақирди.

«Репорт» «ТАСС»га таяниб, буни у жиддий хавфлар мавжудлиги билан изоҳлади, деб ёзади.

«Фуқароларимизнинг уйларига қайтишини (маҳбуслар алмашинуви доирасида – Эслатма) қутлаб, барча америкаликларга Эронга сафарлар жиддий хавф-хатарлар билан боғлиқлигини яна бир бор эслатиб ўтаман. АҚШ паспортига эга одамлар у ерга бормаслиги керак», деди Байден.

АҚШ раҳбарининг қўшимча қилишича, Эрондаги Америка фуқаролари ўғирланиши ва асоссиз ҳибсга олиниши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!