«Бахти Ташкентский»нинг ўғли: «Отамнинг йўлидан бориш ҳақидаги хаёлларим катта хато экан»

«Бахти Ташкентский»нинг ўғли: «Отамнинг йўлидан бориш ҳақидаги хаёлларим катта хато экан»

«Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли Бекзод Зафаров отасининг йўлини давом эттириш ҳақидаги ўйлари катта хато бўлгани ҳамда жиноят оламига интилиш ҳеч қандай фойда келтирмаслигини таъкидлади. У бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги эълон қилган «Сўнгги пушаймон» кўрсатувига сўзлаб берди, деб ёзмоқда Газета.

Бекзод Бахтиярович Зафаров уюшган жиноий гуруҳдаги ноқонуний ишлари учун Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «в» банди (Уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб товламачилик) ҳамда 168-моддаси 4-қисми «в» банди (Уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб фирибгарлик) билан айбли деб топилиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

«Қамалишимдан олдин отамнинг йўналишларини ушлайман, [маслагини] эгаллайман деган хаёлларда юрган эдим. Ўйлаганларимнинг ҳаммаси катта хато экан», — деди у. Ҳозирда колонияда пайвандчилик ва хўжалик ишлари билан шуғулланаётган Зафаров озодликдаги оддий ҳаётнинг қадрини энди тушуниб етганини айтади. Унинг сўзларига кўра, жиноят оламига интилиш ҳеч қандай фойда келтирмайди.

«Бир йил олдинги ҳаётим билан ҳозирги ҳаётим анча фарқли. Бу ерда Бекзодмисан, ё Бекмисан, ким бўлсанг ҳам, ҳамма учун қонун бир. Жиноят оламининг таниқли шахсларига, умуман, жиноят оламига ҳеч ким фанат бўлиб эргашишга интилмасин. Бу нарсадан ҳеч қандай фойда йўқ. Эл-юрт, ота-онанинг хизматида бўлсин, маҳаллага, жамиятга фойдаси тегадиган инсон бўлсин. Шу нарсаларни тушуниб етдим», — дейди у.

Зафаров шахсий ҳаётидаги йўқотишлар ва фарзандлари олдидаги масъулиятга ҳам тўхталди. У ўғлининг мактабга бориши ва қизининг улғайиш жараёнида иштирок эта олмаётганини энг катта пушаймонлиги деб атади.

«Одам қамалиб бошига тушса, нималар йўқотганини тушунар экан. Икки фарзандим бор. Катта ўғлим кейинги йил мактабга чиқади. Дада, тезроқ келинг, сизни соғиндим, деди. Ўша гаплари ҳали ҳамон хаёлимдан кетмайди. Тунлари кўзларимни юмиб ётганимда болаларим ва оилам тушимга кириб чиқади. Қаттиқ пушаймонларимдан бири ўзимнинг мактабга чиқаётган пайтларимни эслаб, ҳозирги кунда ўғлимни биринчи синфга, биринчи қўнғироққа олиб чиқа олмаётганим, ота-оналар мажлисида иштирок эта олмаётганим, унга дарс-таълимларида қарашмаётганимдир. Улар ҳаётга энди қадам босяпти. Шуларга бир яхши ўрнак бўлиб, олдида суянадиган тоғи бўла олмаётганим алам қилади. Шу нарсалардан афсусдаман. Қизимнинг тили чиқиб, ҳар хил сўзлари пайдо бўлаётган пайтини кўра олмаяпман. Шу нарсаларни ўтказиб юборяпман. Оила муқаддас, оилада ажралиш, ҳамма нарсага одамнинг ўзи сабабчи, ўзи айбдор бўлар экан. Ҳозир кимнидир айблаб ўтиришим хато. Айб ўзимда», — дейди у.

Бекзод Зафаров агар вақтни орқага қайтариш имкони бўлганида, ҳалол меҳнат қилиб, оиласи билан яшашни исташини, қилган ишлари учун жазо муқаррарлигини англаб етганини таъкидлади.

«Нотўғри ишлар қилган эканман. Битта касб, битта яхши ҳунар ўрганиб, эл-юртга фойдам тегадиган иш қилишим керак эди. Оиламнинг бағрида бўлганим минг марта афзалроқ эди. Онам шунча йўл босиб, мени кўргани келяптилар. Ўзи едирмай, ичирмай, не умидларда катта қилгандилару, натижаси нима бўлганига минг пушаймонман. Қанийди вақтни орқага қайтаришнинг иложи бўлганида, ҳалол юриб, ҳалол меҳнат қилиб, оила бағрида бўлишни жуда истардим. Чучварани хом санаган эканман, ҳамма нарсага жазо муқаррар экан. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси қонунни билиб, ўшанга амал қилиб яшаш керак экан», — деди у.

Маҳкум қилмиши учун пушаймонлик билдириб, яқинлари, шунингдек, давлат раҳбаридан узр сўради.

«Ҳибсхонада, мана, икки йилдан ошиқ ўтирибман. Шуни тушуниб етдимки, ҳибсхонада ош еб, идиш-товоқларингиз тилладан бўлгандан кўра, кўчада оила даврасида бир бурда нон еб юрганингиз минг марта афзалроқ экан. Кўчадан, ташқаридан бу нарса чиройли кўринадию, лекин ичига кирганингиздан кейин, минг афсус, кеч бўлар экан. Шунинг учун минг пушаймонман. Авваламбор, ота-онамдан, қариндошларимдан, маҳалламдан, оиламдан, муҳтарам президентимиздан, ҳаммадан узр сўрайман. Қилган ишимдан чин кўнглимдан пушаймонман», — деди «Бахти Ташкентский»нинг ўғли.

«Ёшларга ҳозирги кунда берадиган маслаҳатим, келажакда улар тўғри юрса, шу — пойдевор бизга. Уларга маслаҳатим, иложи борича ота-онанинг дуосини олиб, эл-юртда, маҳалла-кўй хизматида бўлиб, яхши касб-ҳунарларнинг эгаси бўлиб, тиллар ўрганиб, ҳар хил давлатлар билан, ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб, яхши тараф билан Ўзбекистон байроғини кўтариб, ҳаммага танитиб, спорт билан шуғуллансин, хомхаёл қилмасдан, ҳамма нарсани қадрлашсин», — дейди маҳбус.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизини назорат қилувчи Харк оролини эгаллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Axios хабар берди.

Эроннинг янги олий раҳбари сайланди, аммо...

Эрон Экспертлар кенгаши мамлакатнинг янги олий раҳбарни сайлади, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги кенгаш аъзоларига таяниб.

Кўрфазда АҚШ учун нохуш вазият

Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

Пойтахтда "тирик китоб" Хайрулла Асадов жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда "тирик китоб" номи билан танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун жаримага тортилди.

"Реал" мухлисларини хурсанд қиладиган хабар чиқди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе тиззасидаги жароҳатини даволашда давом этмоқда.

АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди

Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган.

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

Эрон ядровий апокалипсис уюштириши мумкин

Эрон агар АҚШ ва Исроил ўз ҳужумларини давом эттирса, Димонага зарба бериб, ядровий апокалипсис уюштиришини айтди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Эрон бир шарт билан Яқин Шарқдаги можарони деэскалация қилишга тайёр

Бу ҳақда Масъуд Пезешкиён Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан телефон орқали суҳбатида маълум қилди.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эрон Трамп кутгандан кучлироқ бўлиб чиқдими?

Бу ҳақда The New York Times америкалик ҳарбий манбаларга таяниб хабар берди.

Эронга қарши уруш тугадими?

Бу ҳақда CBS News телеканали хабар берди.

Эрон кенг “кўламли уруш” босқичига ўтмоқда

Шунингдек, ушбу ракеталар билан ҳужумларнинг узоқлиги, интенсивлиги ва давомийлиги ортиши айтилмоқда.

Байрут жонли эфир пайтида бомбардимон қилинди

Бу ҳодиса Ливан ва Исроил ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир вақтда содир бўлди.

Исроил Эрон расмийларининг “суякларини синдиришда” давом этмоқда — Нетаняху

Бенямин Нетаняху, Исроил Бош вазири 10 март куни маълум қилишича, Исроил Эрон расмийларининг суякларини синдиришда давом этмоқда.

Хитой дунёдаги энг катта армиялардан бирига айланди — Business Insider

Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.

Яқин Шарқ минтақасидаги урушнинг бастлабки 10 кунида 1700 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди — Reuters

"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.

Германия Бундесвери Украинга Patriot ракета тизимларини етказиб беришни ташкил қилмоқда

Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.

Эрон дрон ҳужумларидан кейин БААдаги йирик нефть заводи тўхтатилди

Reuters маълумотига кўра, БАА давлат нефть компанияси ADNOC Рувайсдаги нефтьни қайта ишлаш мажмуасини ёпган.

Эрон Исроилга зарба бериш учун гипертовушли ракеталардан фойдаланганини айтди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Исроил ва АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар пайтида гипертовушли ракеталар қўлланганини маълум қилди.

Алания 27–28 март кунлари халқаро Ультра Траил пойгасига мезбонлик қилади

Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та уюшган жиноий гуруҳ фош этилди

Қидирувда бўлган 533 нафар шахс қўлга олинган.

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтаклани юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирди

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.

НАТО ҳаво мудофаа тизими Туркияда Эрон ракетасини уриб туширди

Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти алоқа бошқармаси раҳбари Бурҳонеттин Дуран маълум қилди.

Эронда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганлар мулки мусодара қилинади

Эрон Бош прокуратураси АҚШ ва Исроилнинг мамлакатга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи фуқароларга тегишли барча мол-мулкни мусодара қилмоқда.

Андижондаги ЙТҲ оқибатида ака-ука вафот этди

Воқеа 2 март куни соат тахминан 23:00 да содир бўлган. 32 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотган

Германияда турар жой биносига метеорит тушди

Полиция вакили DPA агентлигига қулаган метеоритлар бошқа ҳудудлардаги томлар ва уйларга ҳам зарар етказганини билдирган.

Баҳрайнда йирик нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди

Bapco компанияси форс-мажор ҳолатини эълон қилди, бу эса заводнинг ёнилғи етказиб беришни тўхтатишидан далолат беради.

Исфаҳондаги ядро объекти жиддий шикастланган

Халқаро атом энергияси агентлиги ҳозирча бу баёнотларга изоҳ бермади

Буюк Британия HMS Prince of Wales авиаташувчи кемасини Яқин Шарққа жойлаштиришга тайёрламоқда

Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди, қурбонлар бор

Бу ҳақда Эрон давлат радио ва телевидениеси хабар берди.

Brent нефтининг нархи 86 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозининг ёпилиши нефть таъминотида узоқ вақт давомида узилишларга олиб келиши мумкин, бу эса “қора олтин” нархининг кўтарилишига олиб келади.

Медведев араб давлатларига АҚШ базалари улар учун таҳдид эканини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.