"Барселона" Мессини ортга қайтариш режасини тузмоқчи

"Барселона" Мессини ортга қайтариш режасини тузмоқчи

"Барселона" ҳужумчи Лионель Мессини ортга қайтариш бўйича иш бошламоқчи.

«Барселона» раҳбарлари – Жоан Лапорта, Йорди Кройфф ва Матеу Алемани бош мураббий Хави билан биргаликда аргентиналик футболчини жамоага қайтаришни орзу қилишмоқда. Улар келаси йилнинг ёзида 35 ёшли футболчи билан келишувга эришишга ҳаракат қилиб кўришади.

Хави ва Месси ўртасидаги муносабатлар илик бўлиб, улар тез-тез суҳбатлашиб туришибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар тарқатди.

«Барса» кейинги ойларда футболчининг агентлари билан алоқага чиқиб, музокараларни бошлади. Месси эса келажаги борасидаги қарорни ЖЧ-2022дан сўнг қабул қилишни режалаштирган. Унгача эса у чалғимасликни маъқул кўрмоқда. Шу боис, «Барса» ва Месси ўртасидаги музокара январь-февраль ойиларида бошланиши кутилмоқда.

Леонинг «ПСЖ» билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган. Шу боис, у "Камп Ноу"га эркин агент сифатида қайтиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!