Барселона мэри: "Илтимос, болаларни ташқарига чиқаринг"

Барселона мэри: "Илтимос, болаларни ташқарига чиқаринг"

COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар остида испан болалари 14 мартдан бери уйда сақланмоқда.

Энди мамлакат бош вазири Педро Санчес болалар "тоза ҳаво олишлари" учун қоидаларни юмшатишни мақсад қилган. Барселона мэри Aда Колау ҳам ҳукуматдан болаларни ташқарига чиқаришни илтимос қилди.

Маълумот учун, пандемия бошланганидан буён Испанияда 20 мингдан ортиқ ўлим кузатилган ва деярли 200 минг ҳолат қайд этилган.

Шанба куни кечқурун телевизион брифингда Педро Санчес Испания энг ашаддий лаҳзаларни бошидан ўтказганини ва пандемиянинг шафқатсиз ҳужумига учраганини таъкидлади.

Севара Саъдуллаева, ЎзЖОКУ талабаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!