"Барселона" Бартомеуни судга бериши мумкин

"Барселона" Бартомеуни судга бериши мумкин

"Барселона" президенти Хоан Лапорта клубнинг собиқ бошлиғи Хосеп Бартомеу устидан юзага келиши мумкин бўлган суд жараёни ҳақида гапирди.

"Менда Бартомеуни судга бериш учун кўп сабаблар бор. Унинг фаолиятини текшириш тугагандан сўнг, биз Хосепнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бор ёки йўқлигини баҳолай оламиз. Aгар биз ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил бўлса, буни қиламиз", - деди Лапорта.

Aввалроқ Лапорта аввалги раҳбариятнинг ҳаракатлари туфайли "Барселона" 1,35 миллиард евро миқдорида қарз бўлганини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!