Бангладеш армияси муваққат вазирлар маҳкамасига сайлов ўтказишда ёрдам беришини айтди
Бангладеш қуролли кучлари мамлакат муваққат ҳукуматига сайловлар ўтказишда ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда республика армияси қўмондони Вақер-Уз-Замон маълум қилди.
"Биз ҳукуматга ҳар томонлама ёрдам берамиз", деди у. “Ҳукумат айрим ислоҳотлар ва эркин, адолатли сайловларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Улар биздан сўраган ҳар қандай ёрдамни кўрсатамиз”, — дея қўшимча қилди у.
5 август куни Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина истеъфога чиқди ва мамлакатни тарк этди. Унинг истеъфога чиқишидан сўнг Бангладеш армияси бир неча кун давомида мамлакат бошқарувини ва тартибни сақлашни ўз қўлига олди, чунки полиция бўлимларига оломон ҳужумларидан кейин полиция ўз вазифаларини бажаришдан бош тортди. Эндиликда полиция ходимлари аста-секин ишга қайтишмоқда. Ҳукуматга қарши намойишлар чоғида юз берган оммавий тўқнашувлардан сўнг аҳолининг ушбу тузилмага ишончини тиклаш учун расмийлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг формаси ва логотипини ўзгартиришга қарор қилди.
Эндиликда республикада Муҳаммад Юнус бошчилигида муваққат ҳукумат тузилди. У 8 август куни қасамёд келтирди. Янги парламент сайловлари санаси ҳали белгиланмаган.