Баҳрайнда фитр садақаси ва закот электрон усулда тўпланади

Баҳрайнда фитр садақаси ва закот электрон усулда тўпланади

Баҳрайн ҳукумати бу йилги фитр садақаси ва закот электрон воситалар ёрдамида тўпланишига қарор қилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазирлигининг кўрсатмасига биноан? фитр садақаси ва закот тўплаш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотлар бу ишни электрон платформалар ҳамда иловалар орқали амалга ошириши зарур. Бундан кўзланган мақсад  коронавирус тарқалишининг олдини олиш экани таъкидланган.

Вазирликнинг мазкур қарори соғлиқни сақлаш бўйича мутасаддиларнинг тавсиясига биноан қабул қилинган. 

Бундан ташқари, вазирлик хайрия ташкилотларига очиқ майдонларда тадбирлар ва оммавий ифторликлар ўтказишни тақиқлаган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!