Баҳрайн АҚШ иқтисодиётига 17 миллиард доллар сармоя киритади
Баҳрайн АҚШ иқтисодиётига тахминан 17 миллиард доллар сармоя киритмоқчи.
Бу ҳақда бош вазир, қироллик валиаҳд шаҳзодаси Салмон бин Ҳамад бин Исо ал-Халифа Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда маълум қилди.
"Биз АҚШга келадиган 17 миллиард долларлик битимларни эълон қилишдан мамнунмиз. Ва бу ҳақиқат. Бу ҳақиқий пул, уйдирма келишувлар эмас", - дея таъкидлади у қандай лойиҳалар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмасдан. Баҳрайн валиаҳд шаҳзодаси Трамп билан музокаралар чоғида “хавфсизлик, савдо ва сармоя билан боғлиқ масалаларни” муҳокама қилишни режалаштираётганини айтди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
