Баҳордаги сурункали чарчоқ синдроми қандли диабет аломатими?

Баҳордаги сурункали чарчоқ синдроми қандли диабет аломатими?

Баҳор келиб, кунлар исий бошлаши билан кўпчиликда витамин етишмаслиги кузатилади. Бу эса танада ҳолсизлик ва кучли чарчоқ аломатлари билан намоён бўлади.

Дарҳақиқат, бундай белгилар эрта баҳор фаслига хос бўлиб, аксарият инсонларни безовта қилади, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова.

Бироқ ушбу ҳолатни фақат “илик узилди” мавсуми билангина боғлаш тўғри эмас. Сабаби умумий ҳолсизлик бир қатор инфекцион ва ноинфекцион касалликларнинг илк белгиси бўлиши мумкин. Юқумсиз эндокрин (қандли диабетнинг иккинчи тури) ва хавфли ўсма хасталиклари, ревматизм, ревматоид артрит, камқонлик, юрак қон-томир касалликлари шулар жумласидан.

Бемор ҳаётига хавф соладиган қандли диабетнинг иккинчи тури (қондаги қанд миқдорининг ошиб кетиши) кўпинча 40 ва ундан катта ёшдаги кишиларда учрайди. Бунга наслий мойиллик ёки нотўғри овқатланиш, семизлик, камҳаракатлик, асабий зўриқиш кабилар сабаб бўлади.

У яширин кечади, лекин бош мия, кўз туби, юрак, буйрак, ҳамма йирик ва майда артериал қон-томирлар шикастланиб боради. Бу патологик жараён юрак қон-томир ва буйрак етишмовчилигига олиб келади.

Сурункали В ва С вирусли гепатитлар (жигар касалликлари) эса юқумли бўлиб, инъекция орқали, қон қуйишдан, ҳомиладор онадан болага юқиши мумкин. Хасталик яширин кечгани билан беморда кундан-кунга умумий ҳолсизлик кучайиб боради.

Агар сизни сурункали чарчаш синдроми безовта қилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Тиббий кўрик жараёнида мутахассис ҳолсизлик сабабларини аниқлашда ёрдам беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!