Баҳодир Жалолов Ўзбекистон - Қатар ўйини ҳақида фикр билдирди

Баҳодир Жалолов Ўзбекистон - Қатар ўйини ҳақида фикр билдирди

Бокс бўйича Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов футбол бўйича Осиё кубоги чорак финали доирасида ўтказиладиган Ўзбекистон - Қатар ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Ўйинларни тўлиқ кузатиб боряпман, Ўзбекистонга мухлислик қиляпман. Худо хоҳласа Қатарни ютишимиз керак.

Эрон ва Сурия ўйининиям кўрдим. Сурия ва Ўзбекистон қандай ўйин бўлди ва улар Эрон билан қандай ўйнашди? Ўзбекистонда анча ўсиш бор.

Менимча Қатарни юта оламиз. Барибир энди ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деган гап бор. Бу нарсага қарамаслик керак. Чиқиб, ҳаракат қилиш керак. Характер кўрсатсак, ютамиз.

Мана шу йил Осиё кубогини ютишимиз учун катта имконият. Бу орқали рейтингимизни ҳам яхшилаб олардик, келаётган ЖЧ-2026 олдидан ҳам ўзимизга анча ишонч олардик", - деди Баҳодир Жалолов olamsport.com сайти мухбири билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қатар учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!