Шаржа амирлиги Араб тили академияси бош котиби доктор Муҳаммад Сафи Ал Мостеганеми Милан шаҳрида ўтказилаётган Араб тили ва маданияти фестивалида ўз ҳамкасбларига Араб тилининг тарихий луғати устида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берди, дея хабар қилади islam.ru нашри.
Олимнинг таъкидлашича, китоб Шаржа амирлиги Олий кенгаши аъзоси ва ҳукмдори доктор шайх Султон ибн Муҳаммад ал-Қосимий раҳбарлиги остида тайёрланмоқда.
WAM ахборот агентлиги хабарига кўра, араб тили ва маданиятининг тарихий ривожланиши акс этадиган луғатни яратиш устида Араб илмий тили академиялари иттифоқи (Қоҳира, Миср) билан биргаликда 300 нафардан ортиқ араб тадқиқотчилари ва тилшунослари иш олиб боришмоқда. Китобда араб тили ва маданиятининг охирги 17 асрлик тарихи тадқиқотнинг уч босқичлари: эски ёзувлар, араб тилига урғу билан семит тиллари гуруҳи, шунингдек, тилнинг амалий қўлланилишида таърифланади. У исломгача ва ислом даврлари, сепаратчи сулолалар тарихи, Мамлук султонлиги даври ва замонавий тарихдан иборат бешта даврни қамраб олади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.