“Азовстал”дан тинч аҳолини эвакуация қилиш якунланди – Россия Мудофаа вазирлиги

“Азовстал”дан тинч аҳолини эвакуация қилиш якунланди – Россия Мудофаа вазирлиги

Мариуполда “Азовсталь” заводидан тинч аҳолини эвакуация қилиш операцияси якунланди. Бу ҳақда Россия Мудофаани бошқариш миллий маркази бошлиғи генерал-полковник Михаил Мизинцев маълум қилди.

Таъкидланишича, 5 майдан буён, операция бошлангани эълон қилинган пайтдан, 51 кишини, жумладан, 11 нафар болани қутқаришга муваффақ бўлинган. 7 май куни бир киши қутқарилган.

“Россия Федерация раҳбарияти томонидан қабул қилинган мисли кўрилмаган чоралар туфайли, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси вакилларининг фаол иштирокида бугун “Азовсталь” металлургия комбинатидан тинч аҳолини эвакуация қилиш гуманитар операцияси якунланди”, - дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, “Азовстал”дан эвакуация қилинган кишиларнинг хавфсизлиги таъминланган ва уларга тиббиё ва руҳий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг улар БМТ ва Қизил хоч вакиллари ҳамроҳлигида вақтинча жойлашиш жойларига кетишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (5 )

    UZ
    👍
    УЛУГБЕК
    Энди бондера учади
    Shuhrat
    Энди бомбаларни ДОДАсидан 4та ташласа етади
    1050@
    энди таййор хурак хохлаган куролингни синайвер путинжон захарлаб улдирасанми йокворасанми билганингни кил
    Шерзод
    Тириклайин ушласа керак.