Айрим телеграм каналлар UzAuto Motors'дан аудиторияси сонини ошириш учун фойдаланаётгани маълум бўлди

Айрим телеграм каналлар UzAuto Motors'дан аудиторияси сонини ошириш учун фойдаланаётгани маълум бўлди

Бугун Spot.uz интернет нашрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet автомобилларининг Россияда сотилиш ҳолатлари кўпайгани ҳақидаги мақола эълон қилинди. Мақолада келтирилишича, Chevrolet автомобиллари деярли ярим йиллик танаффусдан сўнг, яна автосалонларда пайдо бўла бошлаган.

Бугун Spot.uz интернет нашрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet автомобилларининг Россияда сотилиш ҳолатлари кўпайгани ҳақидаги мақола эълон қилинди. Мақолада келтирилишича, Chevrolet автомобиллари деярли ярим йиллик танаффусдан сўнг, яна автосалонларда пайдо бўла бошлаган.

Шунингдек, мақолада Россияга автомобиллар хусусий сотиш учун олиб кирилганлигини аниқ қайд этилган. Spot.uz жиддий нашр сифатида барча фактларни Россия ОАВига таяниб тақдим этди. Мақола муаллифи UzAuto Motors Россияга март ойидан бошлаб автомобиль жўнатишни тўхтатганлигини, компаниянинг расмий диструбютори «Келес Рус» эса ўз фаолиятини тўхтатганини ҳам аниқ таъкидлаган.

Спот.уз томонидан фактлар билан тасдиқланган маълумотларнинг аниқ тақдим этилиши билан афтидан ўқувчилар орасида ушбу материални оёғини осмондан қилиб ўрганиб чиққан «чала блогер» ҳам топилди. Аниқ фактларга кўра, шахслар UzAuto Motors'га ўзбек харидорларини камситиш ва Россияга автомобилни яширин экспорт қилиш айбловини «сўриб олишга» муваффақ бўлишди.

Ушбу шахсларнинг тор фикрлилиги уларга Россия автомобиль бозорини ўрганиш имконини бермади. Сўнгги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда, кўплаб рус тадбиркорлари аллақачон фойдаланадиган транспорт воситаларининг тасдиқланган турини (ТВТТ) олмасдан туриб, жисмоний шахслар томонидан «параллель импорт» га рухсат берилди.

UzAuto Motors мавзусида «ҳайп» қилиш истаги ақл бовар қилмас даражада ошиб кетди. Популистик постда ҳатто механик узатмалар қутиси билан ишлаб чиқарилган автомобилларни гўёки Россия учун ишлаб чиқарилган деб ёзишди, гарчи жорий йилнинг август ойида компания механик узатмали автомобиллар сотуви бошланганини эълон қилганди. Бундан ташқари, компания бир киши томонидан кўп миқдорда автомобилларни сотиб олиш фактлари ҳақида бир неча бор хабар берган.

Шунингдек, UzAuto Motors компанияси, Chevrolet автомобилларини ишлаб чиқарадиган барча корхоналар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва «Генерал Моторс» компанияси билан тузилган шартномалар доирасида олиб боришини алоҳида таъкидлаймиз.

UzAuto Motors Спот.уз сайтига материалларни тайёрлашдаги профессионал ёндашуви учун миннатдорчилик билдиради ва ўз машҳурлигини ошириш мақсадида UzAuto Motors компаниясига тегишли ҳар қандай маълумотларни атайлаб бузиб кўрсатаётганларни кескин қоралайди. Бу эса ўқувчиларни чалғитади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!