Ижтимоий тармоқларда боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани акс этган видео тарқалди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, айни дамда вазирлик томонидан ҳолат ўрганилмоқда. Ўрганиш натижаларига кўра батафсил маълумот берилади ва ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2025 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатга айиқларнинг барча тури киритилган. Яъни бошқа ҳайвонлар қатори айиқларни ҳам давлат ва мобил циркларида (шапитолар) сақлаш ҳамда улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси томонидан Ғазо шимолида давом этаётган ҳалокатли қамал Байт Ханун, Байт Лаҳия ва Жабалиядаги фаластинликларни икки ярим ойдан кўпроқ вақт давомида асосий хизмат воситаларидан узиб қўйган.
Украина президенти Владимир Зеленский озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевга шу ҳафта бошида бортида 67 киши бўлган Россияга учаётган самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ижтимоий тармоқларда боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлган.
Кремл матбуот хизмати Россия ва Озарбайжон президентларининг суҳбати ҳақида хабар берди. Суҳбат Россия томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтди, деб ёзади “ТАСС”.