Aydınlık: Туркия россиялик сайёҳларни йўқотиш хавфи остида

Aydınlık: Туркия россиялик сайёҳларни йўқотиш хавфи остида

Россиядан тўловлар билан боғлиқ муаммолар Туркияни россиялик сайёҳлар даромадидан маҳрум қилиши мумкин, деб ёзади Aydınlık газетаси. Туркия банклари санкциялар босими туфайли 2024 йил 1 январдан бошлаб Россия тўловларига хизмат кўрсатишни тўхтатди.

Нашрнинг ёзишича, 2024 йилги сайёҳлик мавсуми яқинлашмоқда, бироқ тўловлар билан боғлиқ муаммо ҳамон ҳал этилмаган. Ушбу маълумотларга кўра, ярмарка ўтказишда ҳам тўлов билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Икки давлат ҳукуматлари ечим топмаса, Туркия зарар кўради.

Турк экспортчилари учун ҳам жиддий қийинчиликлар юзага келди, агар улар Россия бозорини бой берса, унинг ўрнига ўринбосар топиш қийин кечади.

Россия ва Туркия тўлов муаммосига ечим топиш учун қизғин музокаралар олиб бораётгани аввалроқ хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!