Россия суди Google компаниясини ҳукумат медиа каналлари ва жамоат арбобларининг You Tube аккаунтларини ўчириб ташлагани учун 20 деcилллион доллар (яъни 20 тадан кейин 34 ноль) жаримага тортди, бу глобал ялпи ички маҳсулотдан 100 триллион доллардан кўпроқдир.
Технология гиганти илк бор 2020 йилда Царград ва РИА ФАН телеканалларининг You Tube'га киришини чеклагани учун судга тортилган эди.
Суд унга ўз ҳисобларини тиклашни буюрди ва 100 000 рубль (ёки 1 030 АҚШ доллари) миқдорида жарима солди, бу ҳар бир қоидабузарлик куни учун ошади ва ҳар ҳафта икки баравар кўпаяди.
Астрономик жарима Google 2022 йилда мамлакатнинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватлагани учун Россиянинг барча давлат оммавий ахборот воситалари аккаунтларини йўқотиб қўйгани ва бунга жавобан ундан ҳам кўпроқ жарима олганидан кейин кўпайди.
Кейинроқ Россия ҳукумати Googleнинг Россиядаги шўъба корхонасининг 100 миллион доллардан ортиқ активларини мусодара қилди ва уни 2023 йилда банкрот деб эълон қилишга мажбур қилди.
✍️ Ўзининг сўнгги чораклик ҳисоботида Google «Россия билан боғлиқ ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишда давом этишини» тан олди, аммо улар «моддий салбий таъсир» кўрсатаётганига ишонмаслигини айтди.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Хитой, Россия, Ҳиндистон, Туркия каби яна бир неча мамлакатдан 400 га яқин компания ва жисмоний шахс АҚШ Молия вазирлиги ва Давлат департаменти томонидан санкция рўйхатига қўшиб қўйилди.
Демократик партия вакили Камала Харрис ва Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп ўртасидаги Америка Қўшма Штатлари президентлиги учун курашда қарийб 14,7 миллиард доллар сарфланган.
Ғазо секторида Исроил кучларининг блокададаги Фаластин анклавининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари ва бомбардимонлари натижасида бир кунда 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.
Грузия прокуратураси парламент сайловларидаги қонунбузарликлар бўйича 47 та жиноий иш бўйича тергов олиб бормоқда, деб хабар беради департамент сайтида.
КХДР махсус кучлари қўмондони Ким Ёнг Бок Россия Федерациясига етиб келди. Мутахассисларнинг фикрича, Ким Чен Ин уни Россияга аскарлар билан бирга ишончли шахс сифатида юборган.
Семинарнинг асосий мақсади – “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳаси доирасида қурилиш, лойиҳалаштириш ва энергия аудит фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга ижтимоий соҳа объектларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан эълон қилинган тендерларда қатнашиш шартлари, тартиби, талаблари ҳамда тендер ҳужжатларини тайёрлашда нималарга эътибор қаратилиши лозимлигини тушунтириш кўзланган.
Украина Миллий полицияси аҳоли қўлида 1,4 миллион дона ўқотар қуролни рўйхатга олган. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Леонид Тимченко маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
Унда қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
АҚШнинг Флорида штатидаги Нептун-Бич шаҳрида президентлик сайловлари учун муддатидан олдин овоз бериш участкаси яқинида 18 ёшли ўсмир икки аёлга мачетени силкитгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .