Арзгўйлар фойдасига 179 миллион сўм ундирилди

Арзгўйлар фойдасига 179 миллион сўм ундирилди

Фарғона механика заводида ишлаб, касб касаллигига чалинган бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаати Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши мутахассислари томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар давомида 37 нафар фуқарога зарар тўлови тўхтатиб қўйилгани маълум бўлди. Йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан завод маъмуриятига тақдимнома киритилди. Иш берувчи мазкур тақдимнома асосида 37 нафар зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга фуқаронинг талабномаларини қондирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!