Арш соясига кирадиган етти кишини биласизми?

A A A
Арш соясига кирадиган етти кишини биласизми?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Етти тоифа кишиларни Аллоҳ таоло У Зот соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда Ўз соясига олади. (Булар:) одил имом, Парвардигорига ибодат қилиб улғайган йигит, қалби масжид билан боғлиқ бўлган киши, Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўриб, У Зот учун йиғилган ва ажрашган кишилар, мансаб ва чирой соҳиби бўлган аёл ундан (лаззат олишни) талаб қилганида, “Мен Аллоҳдан қўрқаман”, дея рад қилган киши, ўнг қўли берганни чап қўли билмайдиган тарзда махфий садақа қиладиган киши, ёлғиз қолганида Аллоҳни зикр қилиб кўз ёш тўккан киши” (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий, Молик, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Табароний ривояти).

Ҳадисдаги “Аллоҳнинг сояси” уламолар томонидан бир неча хил таъвил қилинган:

Арш сояси;
Тубонинг сояси;
Жаннат сояси;
Аллоҳнинг раҳмати, ҳимояси ва паноҳи.

Охиргиси кучлироқ саналади. Бизда ҳам, арабларда ҳам “фалончининг соясида” деганда “ҳимоясида, паноҳида” деган маъно тушунилади.

Қиёмат қоим бўлганида Аллоҳ таоло барча одамларни Ўз ҳузурига чақиради. Қуёш уларга яқин келиб, жуда қаттиқ иситади. Шунда ҳар бир одам соя-салқин жойни қидириб қолади. Шунда ҳадисда зикри келган зотлар Аллоҳ Арши соясига, У Зот паноҳига дохил бўладилар.

Бу ерда келтирилган сифатлар эркак ва аёлларга бирдек тегишли. Одатда, эркакларга буюрилган амр аёлларга ҳам тааллуқли бўлади. Қолаверса, солиҳ амалларда эркак ва аёллар ҳуқуқи тенг саналади. Маълум амаллардагина улар орасида фарқ бўлади. Шу ерда қўшимча изоҳ бериш керакки, “қалби масжид билан боғлиқ бўлиш”дан ташқари барча сифат ва фазилатлар аёлларга ҳам тегишли. Зеро, аёллар фарз ва нафл намозларни уйда ўқишлари афзал. Аёлларнинг масжидга боришларига авваллари рухсат берилган. Кейинчалик фитна кўпайгач, аёлларнинг масжидга бормасликлари афзаллиги таъкидланган.

Энди ҳадисда зикри келган тоифаларни бирма-бир кўриб чиқамиз.

Қиёматда Аллоҳнинг раҳматига ноил бўладиган кишиларнинг энг биринчиси – одил имом.

“Одил имом” деганда жамоат раҳбари, мусулмонлар ишини адолат асосида бошқарувчи киши тушунилади. Бунга, шунингдек, оилада эркакнинг фарзандлари, мударриснинг шогирдлари билан адолатли муомалада бўлиши ҳам киради. Ўз ҳукмида, қўл остидагиларга муомаласида, оиласига муносабатида адолат қилган раҳбарлар қиёматда Аллоҳ Аршининг соясида бўладилар. 

Иккинчиси – Парвардигорига ибодат қилиб улғайган йигит.

Йигитлик даврида, қуввати танига сиғмай, билаги кучга тўлган пайтда шаҳват ва ҳою ҳаваслардан кечиб, Аллоҳ таоло буюрган йўлда юриш қийин. Сабаби ёшликда инсон орзу-ҳавас, ўйин-кулгиларга учиб, гуноҳ ишлар қилиб қўйиши кўп кузатилади. Бу даврда нафсни жиловлаш, гуноҳ-маъсиятдан узоқ бўлиб, Аллоҳга ибодат қилиш анча мушкул. Қариб, кексайиб, гуноҳ қилишга кучи етмай қолганида ҳар қандай одам ҳам маъсиятдан тийила олиши, умри охирлаб қолгач ибодатга унаши мумкин. Аммо ким ёшлигидан Аллоҳ таоло ибодатида бардавом бўлса, У Зот белгилаб берган чегарадан чиқмаса, бундай банда охиратда Аллоҳ паноҳида бўлади.

Учинчиси – қалби масжидга боғлиқ бўлган киши.

“Қалбнинг масжидга боғлиқ бўлиши” бир неча маънони англатади:

Ўзи масжиддан ташқарида бўлса ҳам, қалби масжид билан боғлиқ бўлади;

Масжидни, жамоат намозини яхши кўради. Бундай одам бир намозни жамоат билан ўқиб бўлиб, келаси намозни илҳақ бўлиб кутади, жамоат билан намоз ўқишни хоҳлайди.

Уламолар бу ерда масжидда кун бўйи ёки аксар вақт ўтириш эмас, балки масжидни яхши кўриш назарда тутилганини таъкидлашган. Зеро шариатимизда эртадан кечгача масжидда ўтириб, фақат ибодат қилишга буюрилмаган, балки жамоат намозларига ҳозир бўлишга амр қилинган. Ривоятда айтилишича, банда бошқа ишларини бажариш чоғида қалби масжидга боғлиқ бўлиши, намоз вақти кириши ва масжидга боришни илҳақлик билан кутиши яхшидир.

Тўртинчиси – Аллоҳ таоло йўлида бир-бирини яхши кўриб, У Зот учун йиғилган ва ажрашган кишилар.

Бу ерда Аллоҳ таоло йўлида холис дўст тутинишга даъват қилинмоқда. Улар дунёвий ёки бошқа бир манфаат учун эмас, балки фақат Аллоҳ учун бир-бирларини яхши кўрадилар. Уларни дунёвий манфаат боғлаб турмайди, улар ўртасидаги дўстлик риштасини фақат Аллоҳга бўлган муҳаббатгина боғлаб туради. Шу сабаб бундай кишилар умрларининг охиригача қалин дўст бўлиб қоладилар. Мана шу ҳақиқий, давомий ва оқибати хайрли бўладиган дўстликдир. Улар Аллоҳ учун бир-бирлари билан кўришиб, Аллоҳ учун бирон нарса ёки жойни тарк қиладилар. Ҳакимлар айтадики, Аллоҳ йўлидаги севгини яхшилик зиёда қилмайди, (бехосдан қилинган ) жафо камайтирмайди.

Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш Исломда муҳим саналади. Зеро бу имон салоҳиятини кўрсатувчи белгилардандир.

Аллоҳ учун дўстлашганлар нафақат дунёда манфаатга эришадилар, балки бундай содиқ ҳамроҳлар охиратда Аллоҳ паноҳида бўладилар. Бандалар бир-бирларини Аллоҳ йўлида яхши кўрганлар учун Аллоҳ ҳам қиёмат куни уларни Ўз паноҳига олади.

Бешинчиси – мансаб ва чирой соҳиби бўлган аёл ундан (лаззат олишни) талаб қилганида, “мен Аллоҳдан қўрқаман”, дея рад қилган киши.

Аёллар фитнасига дучор бўлганда, нафсни зино ва шу каби ёмон ишлардан тийиб туриш ҳам қийин иш. Айниқса, таклиф аёл тарафидан бўлса, эркак ўзини тутиши янада оғирлашади. Шу сабаб ҳам Аллоҳ бундай фаҳш ишлардан ўзини сақлаган бандаларига башорат бериб айтади: “Энди ким Парвардигорининг (ҳузурида) туришдан қўрқса ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса, у ҳолда фақат жаннатгина ( унинг учун ) жой бўлади” (Нозиъот, 40-41).

Аксарият эркаклар ҳусн-жамолда тенги йўқ, обрўли, бой-бадавлат ва насл-насабли аёлларга уйланишга, улар билан оила қуришга ҳаракат қиладилар. Аммо бундай сифатларга эга аёл эркакни фаҳш ишга, зинога ундаса, бундай ҳолда эркак учун ўзини тийиб туриш, ҳаром ишдан сақланиш оғир кечади. Бунинг учун бандада тақво ва ихлос бўлиши керак. Бундай ҳолга тушганда, “мен Аллоҳдан қўрқаман!” деб инкор қилган зотлар қиёмат куни Аллоҳ паноҳида бўладилар.

Олтинчиси – махфий ҳолда садақа қиладиган, ҳатто ўнг қўли берганни чап қўли билмайдиган киши.

Бу ерда сахийликка даъват қилина туриб, уни махфий, одамлар кўзидан яширган ҳолда амалга ошириш лозимлиги айтилмоқда. Ўнг қўл берганни чап қўл билмаслиги муболаға бўлиб, бу Аллоҳ учун бирон амал қилаётганда риёдан сақланиш, одамлардан мақтов ва олқиш эшитиш умидида бўлмаслик лозимлигига далолат қилади.

Ривоятда фарз ва нафл садақа назарда тутилмоқда. Лекин имом Нававий уламолардан нақл қилишича, фарз садақа – закотни ошкора тарзда бериш махфий суратдагисидан афзал саналади.

Еттинчиси – ёлғиз қолганда Аллоҳдан қўрқиб, кўз ёш тўккан киши.

Бу солиҳ бандалар мақомидир. Уларнинг қалби Аллоҳ таолонинг азаматидан қўрқиб, хавфда туради, шу сабаб кўзларидан ёш чиқади, Аллоҳни эслаб дийдалари ёшланади. Охир-оқибат улар қиёмат куни Аллоҳ Аршининг соясига дохил бўлади.
Аллоҳни холи ҳолда зикр қилиш риёдан узоқ ва ихлосга яқиндир. Бундай зикр банданинг мухлис эканига далолат қилади. Холи зикр таъсирида банда кўзига ёш келиши эса банданинг Аллоҳга бўлган имони ва муҳабати кучли эканидан дарак беради.

Аллоҳни зикр қилувчи банда икки хил сабабга кўра йиғлайди:

Аллоҳнинг улуғлиги, У Зот осий бандаларни азоблаши ҳақида фикр юритиб, Аллоҳдан қўрқиб йиғлайди;

Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати кенглиги ва У Зот меҳрибонлигини эслаб, хурсандчиликдан кўзёш тўкади.

Иккала ҳолат ҳам банданинг содиқ ва мухлислигини кўрсатади. Бундай бандалар қиёмат куни Аллоҳ паноҳида бўладилар. Қайси банда ҳеч ким йўқлигида Аллоҳни эслаб, кўзидан ёш чиқса, Аллоҳ уни қиёмат куни куни азобламайди. Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Ким Аллоҳни зикр қилиб, ҳатто ерни тўлдириб юборар (ҳўл қилар) даражада Аллоҳдан қўрққанидан икки кўзидан ёш чиқса, у (банда) қиёмат куни азобланмайди” (Ҳоким ривояти).

Жўрабек Алиев, 
Денов туман “Умари Одил” жомеъ масжиди имом хатиби


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

"Манчестер Сити"нинг Ўзбекистондаги ҳамкори маълум бўлди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Ўзбекистоннинг "Artel" компанияси билан ҳамкорлик қилади.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

«Бусиз иложи йўқ»: Зеленский Украина Россия активларисиз яшай олмаслигини айтди

Киев режими раҳбари Владимир Зеленский Украина мусодара қилинган Россия активларисиз яшай олмаслигини айтди, деб ёзади Sky News.

Энди шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланади

Ёмғир сувини йиғадиган 17 та иншоот барпо қилинади. Бу сувлар дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатилади.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.