Араб давлатлари Судандаги сулҳни олқишламоқда

A A A
Араб давлатлари Судандаги сулҳни олқишламоқда

Араб давлатлари Саудия Арабистони ва АҚШнинг воситачилик саъй-ҳаракатлари билан Судандаги зиддиятли томонлар ўртасида эришилган қисқа муддатли сулҳни олқишлайди.

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги келишув Суданда узоқ муддатли оташкесим учун пойдевор қўйишига умид билдирди.

Қатар, шунингдек, Саудия Арабистони ва АҚШга келишувга эришишдаги роли учун миннатдорчилик билдирди.

БАА Ташқи ишлар вазирлиги ҳам келишувни олқишлади ва бу кенг қамровли ва доимий тинчлик сари қадам бўлишига умид билдирди.

Қувайт, Баҳрайн, Миср ва Иордания ташқи ишлар вазирликлари ҳам эришилган келишув ниҳоят Судандаги можароларга чек қўйишига умид билдирди.

Мамлакатлар келишувга эришишда АҚШ ва Саудия Арабистонининг воситачилик ролини юқори баҳолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!