АҚШнинг Шимолий Кореяга чақириғи

АҚШнинг Шимолий Кореяга чақириғи

АҚШнинг КХДР бўйича махсус вакили Сунг Ким якшанба куни Пхеньянни ракета синовларини тўхтатишга чақирди, деб хабар беради Associated Press.

«Биз КХДРни вазиятни беқарорлаштирадиган провокациялар ва бошқа ҳаракатларни тўхтатишга чақирамиз. Бунинг ўрнига биз мулоқотни бошлашимиз керак», деган у Сеулда расмийлар билан музокаралардан сўнг.

Дипломат, АҚШ КХДР билан ҳеч қандай шартларсиз бундай мулоқотга тайёрлигини эслатиб ўтган.

КХДРнинг сўнгги ойларда баллистик ракета синовларини кучайтиргани кўплаб мамлакатларда хавотир уйғотди.

Хусусан, 20 октябрь куни Шимолий Корея сув ости кемасидан янги турдаги баллистик ракета учирганини тасдиқлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!