АҚШнинг иккита F-16 қирувчи самолёти Япония жанубидаги аэропортга фавқулодда қўнди

АҚШнинг иккита F-16 қирувчи самолёти Япония жанубидаги аэропортга фавқулодда қўнди

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F-16 қирувчи самолёти Окинава жанубидаги Симодзисима аэропортига фавқулодда қўнди.

Бу ҳақда “Киодо” агентлиги хабар бермоқда.

Япония ҳарбийларининг хабар беришича, қирувчи самолётлардан бирида Мияко оролидан 60 км жанубда двигателда муаммо юзага келган.

Қайд этилишича, қурбонлар йўқ.

Фуқаролик рейсларида кечикишлар йўқ.

Айни дамда АҚШ ҳарбийлари қирувчи самолётлардан бирида ёқилғи бакини олиб ташлаш орқали таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!