Кучли ёмғир АҚШдаги Титтабаваши дарёсидаги иккита тўғоннинг ёрилишига олиб келганидан сўнг, Мичиган штати расмийлари Мидланд шаҳрининг 10 мингга яқин аҳолисини эвакуация қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 20 май куни CNN телекомпанияси хабар бермоқда.
Мидланд округи маъмурлари кенгаши раиси Марк Боунинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда табиий офатдан 3500 га яқин уй зарар кўрган. Маҳаллий ҳокимиятнинг маълум қилишича, тошқин туман тарихидаги энг каттаси бўлиши мумкин. "1986 йилдаги катта сув тошқини 100 йил ичида энг жиддийси, деб аталган эди. Аммо ҳозиргиси 500 йил ичидаги энг катта тошқин", деди Мидланд мэри Брэд Кэй.
Мичиган губернатори Гретчен Уитмер 19 май куни Мидланд округида фавқулодда ҳолат жорий этилишини эълон қилди. Эвакуация қилиш учун у ерга Миллий гвардия кучлари юборилган. Уитмер, шунингдек, штатда коронавирус эпидемияси давом этаётгани сабабли вазият ёмонлашаётганига эътибор қаратди. Махсус ташкил этилган вақтинчалик бошпаналарда қолишга мажбур бўлганлар учун губернатор ниқоб тақишни қатъий тавсия қилди.
Айни пайтда, Мичиган изоляция чораларини аста-секин олиб ташлашга тайёрланмоқда. Штатдаги ишлаб чиқариш корхоналарининг аксарияти 11 май куни ўз ишини қайта тиклади. General Motor, Ford ва Fiat Chrysler заводлари 18 май куни очилади.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Гап шундаки ММА шоу жангларида чиқиб юрадиган блогер икки шериги билан 2025 йилнинг ноябр ойида Тошкентда Себзор кўприги устида машинада йўл талашиб, икки фуқарони калтаклаб, қочиб кетади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.